Янги ташкил этилган Миллий Паралимпия қўмитасида 25 май, сешанба куни бош ассамблея йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақида Туризм ва спорт Вазирлиги хабар қилди.
Йиғилишдаги бош масалалардан бири ташкилотга раис тайинлаш бўлди. Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ушбу лавозимга шу кунга қадар Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси сифатида фаолият олиб борган Мухторхон Тошхўжаев номзодини илгари сурди.
Делегатлар бир овоздан Тошхўжаев номзодини маъқуллади.
Аввалроқ Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси негизида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ташкил этилиши маълум бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)