• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Шаҳарликлар» яна тенгсиз, Лондон клубларининг кутилмаган натижалари ва омадсиз «тулкилар». АПЛда 2020/21 йилги мавсум якунлари

    Европанинг топ-лигалари қаторида Англия чемпионатида ҳам 2020/21 йилги мавсум якунланди. «Дарё» Премьер Лиганинг ортда қолган мавсуми қисқача таҳлилини тақдим этади.

    «Манчестер Сити»нинг камбэки, чўққидан қулаган «Ливерпуль»

    Мавсум аввалида «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» чемпионлик учун асосий даъвогарлар сифатида эътироф этилаётганди. Бироқ мавсум стартида ҳар икки жамоа ҳам ишончни оқламади. Ўтган мавсум катта фарқ билан чемпионликни тантана қилган «қизиллар» стартдаёқ Виржил ван Дейкни йўқотди. Шундан сўнг жамоада жароҳатлар эпидемияси бошланди. Юрген Клопп мавсум давомида марказий ҳимояда 20 хилдан ортиқ жуфтликни ўйнатгани бунга яққол мисол.

    Фото: Getty Images

    «Шаҳарликлар» эса декабрь ўрталарига қадар жуда беқарор ўйин кўрсатди. Мавсум аввалидаги 12 ўйинда Гвардиола жамоаси 5 ғалаба, 5 дуранг ва иккита мағлубият қайд этди. Шундан кейин «Сити» кетма-кет ғалабаларни қаторлаштирди, токи март ойи бошида «Манчестер Юнайтед» тўхтатмагунга қадар. Шундан кейин фақат Марсело Бьелсанинг «Лидс»и «Манчестер Сити»ни тўхтата олди. Чемпионлик масаласи деярли ҳал бўлган пайтда «Челси»га қарши кечган баҳс ва чемпион сифатида «Брайтон» билан ўйиндаги мағлубиятларни ҳисобга олмаганда, албатта. «Манчестер Сити» Рождество вақтида 8-ўринда бўлиб, якунда АПЛ чемпионлигини қўлга киритган тарихдаги илк жамоа бўлди.

    Еврокубоклар учун «қонли» кураш ва омадсиз «Лестер»

    Мавсумнинг якуний палласида Премьер Лигада сўнгги йиллардан бери кузатилмаган ҳолат юз берди. Мавсум тугашига 3-4 тур қолганда чемпиондан ташқари лигани тарк этадиган клублар номи ҳам маълум бўлишга улгурди. Интрига фақат Европа Чемпионлар Лигаси ва қолган Еврокубоклар йўлланмаси учун курашда қолди.

    Фото: Getty Images

    «Лестер» худди ўтган мавсумда бўлгани каби бу сафар ҳам сўнгги паллада бўшашди ва бунинг тўлови қимматга тушди. Сўнгги турда жамоа Конференциялар Лигаси учун курашаётган «Тоттенҳэм»га қарши ўйнаши ва бу ўйинда очко олиши шарт эди. Ўйин давомида «тулкилар» ҳисобда олдинда боришга ҳам муваффақ бўлди, бироқ Гарет Бэйлнинг дубли «шпорлар»га ғалаба келтирди. Рақобатчи «Челси» эса параллел ўйинда ютқазган бўлишига қарамай тўртинчи ўринни сақлаб қолди ва Чемпионлар Лигаси йўлланмасини АПЛ орқали ҳал қилди. «Лестер» учун бу қанчалик аламли бўлганини бир факт билан тасвирлаш мумкин: жамоа 242 кун давомида АПЛ топ-4 лигида юрди, якунда 5-ўринни олди.

    Суаресга аталган мавсум, «ярадор» «Реал» ва беқарор «Барселона». Ла Лигада 2020/21 йилги мавсум якуни

    Лондон клубларининг кутилган ва кутилмаган натижалари

    Бу Лондон клублари учун жуда қийин мавсум бўлди. Фрэнк Лэмпард («Челси») ва Жозе Моуриньо («Тоттенҳэм») каби мутахассислар мавсум ўртасида истеъфога чиқарилганининг ўзи кўп саволларга жавоб бера олади. «Арсенал» раҳбарияти ҳамшаҳарларидан кўра сабрлироқ бўлди, сўнгги 15 йилликдаги энг ёмон кўрсаткичга қарамай Микель Артетани олиб қолди.

    Маълум вақт давомида Лондоннинг энг яхши жамоаси «Вест Ҳэм» бўлиб турди. Дэвид Моес жамоасининг натижалари мавсумнинг ўзига хос сенсацияси бўлди. «Болғачилар» топ-4 ликдан икки очколик фарқ билан ортда қолиб, 6-ўринни қўлга киритди ва ҳақли равишда Европа Лигаси йўлланмасига эга бўлди. «Вест Ҳэм»нинг бу натижаларида «Манчестер Юнайтед»дан ижарага олинган Жесси Лингарднинг хизматлари беқиёс бўлди. Футболчи кетма-кет икки бор АПЛда ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга улгурди.

    Фото: Getty Images

    Мавсум «Челси» учун «америкача аттракцион»га ўхшаш бўлди. Стартни у қадар ёмон ўтказмаган «кўклар» кейинчалик бир текисда ўйин намойиш қила олмай қолди. Қишда жамоанинг кетма-кет қониқарсиз натижалари Лэмпарднинг истеъфосига сабаб бўлди. Томас Тухелнинг келиши эса жамоани қайта жонлантирди. Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятдан ташқари жамоа АПЛда кучли тўртликка кира олди. Бироқ мавсумнинг сўнгги паллаларини «Челси» жуда ёмон ўтказди. Олдинда «аристократлар»ни яна битта муҳим ўйин кутмоқда — жамоа Чемпионлар Лигаси финалида «Манчестер Сити» билан куч синашади.

    «Арсенал» ҳақида гапирадиган бўлсак, Арсен Венгер даврида топ-6 ликдан қуйига тушмаган жамоа кетма-кет иккинчи мавсум 8-ўринни олди. Шунингдек, жамоа 1995/96 йилги мавсумдан бери илк бор Еврокубокларсиз қолди.

    АПЛ 2020/21 йилги мавсум якунлари

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль» ва «Челси» Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга бўлди. «Лестер» ва «Вест Ҳэм» Европа Лигасида ўйнайди, «Тоттенҳэм» эса Конференциялар Лигасида иштирок этади. «Фулҳэм», «Вест Бромвич» ва «Шеффилд Юнайтед» лигани тарк этди.

    АПЛ 2020/21 йилги мавсумининг энг яхши тўпурарлари

    АПЛ 2020/21 йилги мавсумининг энг яхши тўпурарлари
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    АПЛ 2020/21 йилги мавсумининг энг яхши ассистентлари

    АПЛ 2020/21 йилги мавсумининг энг яхши ассистентлари
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фактлар, статистика ва рақамлар

    • «Манчестер Сити» Премьер Лигада кетма-кет 12 та сафар ўйинида ғалаба қозонди. Бу Англиянинг юқори тўрт дивизиони учун рекорд натижа ҳисобланади;
    • «Лестер» 2020/21 йилги мавсумда 242 кун АПЛ топ-4 лигида юриб, якунда 5-ўринни олди. 2019/20 йилги мавсумда ҳам жамоа кучли тўртликда 325 кун мобайнида турган ва охирда 5-ўринни олган;
    • Ҳарри Кейн АПЛ бир мавсумида энг яхши тўпурар ва энг яхши ассистент бўлган Энди Коулдан кейин тарихдаги иккинчи ўйинчи бўлди;
    • Серхио Агуэро «Манчестер Сити»да АПЛдаги 184-голини урди ва битта клуб сафида энг кўп гол уриш борасида Уэйн Рунининг (183) рекордини янгилади;
    • «Манчестер Юнайтед» 2020/21 йилги мавсум сафар ўйинларида ютқазмади;

    Мавсум қаҳрамонлари

    • Энг яхши ўйинчи: Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»);
    • Энг яхши мураббий: Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»);
    • Энг яхши ёш ўйинчи: Фил Фоден («Манчестер Сити»);
    • Энг яхши трансфер: Жесси Лингард («Манчестер Юнайтед»дан «Вест Ҳэм»га);
    • Мавсум омадсизи: Жозе Моуриньо («Тоттенҳэм» собиқ устози).
    Қайд этиш жоиз, мавсум лауреатлари «Дарё»нинг спортга ихтисослашган Telegram каналида ўтказилган сўровнома орқали аниқланди.

    Мавсум рамзий терма жамоаси:

    Дарвозабон: Эдерсон («Манчестер Сити»);

    Ҳимоячилар: Люк Шоу («Манчестер Юнайтед»), Руден Диаш, Жон Стоунз, Жоау Канселу (барчаси – «Манчестер Сити»), ;

    Яримҳимоячилар: Илкай Гундўған, Кевин де Брюйне (иккиси «Манчестер Сити»), Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»);

    Ҳужумчилар: Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Мэйсон Маунт («Челси»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»).

    АПЛ 2020/21 йилги мавсуми рамзий терма жамоаси

    АПЛ 2020/21 йилги мавсуми рамзий терма жамоаси
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Муаллиф: Нодирхон Ҳамидхонов

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    26.05.2021, 04:37   Изоҳ (0)   17903
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бокс. Элнур Абдураимов ва Санжар Турсунов Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади

    26.05.2021, 01:18

    Бокс. Миразизбек Мирзахалилов Осиё чемпионатидаги дастлабки жангида ҳиндистонлик боксчини мағлуб этди

    25.05.2021, 21:01

    Англия терма жамоаси Евро—2020 учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди

    25.05.2021, 19:00

    Расман: Ҳанс-Дитер Флик Германия терма жамоасига бош мураббий бўлади

    25.05.2021, 14:47

    АПЛнинг 2020/21 йилги мавсумдаги энг яхши мураббийи аниқланди

    25.05.2021, 14:05

    CIES талқинига кўра А Серия 2020/21 йилги мавсуми рамзий терма жамоаси аниқланди. Унда Роналдуга жой топилмади

    25.05.2021, 13:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.