Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони, ҳозирда фаолиятини профессионал рингда давом эттираётган Фазлиддин Ғоибназаров (9-1, 5 КО) 26 июнь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Ўзбекистонлик боксчига АҚШ вакили Квинтон Рендалл (8-0, 2 КО) рақиб бўлади. Бу ҳақда Top Rank промоутерлик компанияси расман маълум қилди.
Лас-Вегасда ўтадиган мазкур мусобақанинг асосий жанги Василий Ломаченко (14-2, 10 КО) ва Мосаёши Накатани (19-1, 13 КО) ўртасида кечади.
Ғоибназаров сўнгги жангини 2020 йилнинг декабрь ойида арманистонлик Манук Диланянга (11-5, 4 КО) қарши ўтказиб, уни очколар ҳисобига мағлуб этганди.
Енгилмас Рендалл эса охирги жангини 2021 йилнинг 14 апрелида Уиллям Жексонга қарши ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра ғолиб бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)