Бокс бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кунги жанглари 25 май, сешанба куни бўлиб ўтди.
-64 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Элнур Абдураимов мусобақадаги дастлабки жангини афғонистонлик Султон Муҳаммадга қарши ўтказди ва 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
-91 кг вазнда ҳаракат қилаётган Санжар Турсунов ҳам Афғонистон вакили Абдулқодирга қарши жанг қилди. Унда ўзбекистонлик боксчи ишончли ғалабани қўлга киритди — 5:0.
Осиё чемпионатидан ўрин олган жанглар видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
Аввалроқ Миразизбек Мирзахалилов ва Нодиржон Мирзааҳмедов мусобақадаги дастлабки жангларини ғалаба билан якунлагани хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)