БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кунида бир қатор ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилди.
-49 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Нодиржон Мирзааҳмедов мусобақадаги дастлабки жангини Ироқ вакили Муса Жаффар Ҳошимга қарши ўтказди. Унда ўзбекистонлик боксчи 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
-56 кг вазн тоифасининг биринчи рақамли боксчиси Миразизбек Мирзахалилов ҳиндистонлик Муҳаммад Ҳуссамга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисоби билан зафар қучди.
Осиё чемпионатидан ўрин олган жанглар видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)