• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги мактаб битирувчиларига табрик йўллади

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги мактаблар битирувчиларига табрик йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Азиз фарзандларим!

    Қадрли мактаб битирувчилари!

    Аввало, барчангизни беғубор ўқувчилик йилларингизни ортда қолдириб, қадрдон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз билан хайрлашиб, ҳаётингизнинг янги, янада масъулиятли босқичига қадам қўяётганингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

    Ушбу қувончли айёмда мамлакатимиздаги барча мактабларда «сўнгги қўнғироқ»лар янграб, қарийб 438 минг нафар ўқувчи ёшларимиз етуклик шаҳодатномаларини қўлларига олмоқда.

    Бу нафақат сиз, азиз фарзандларимиз, балки биз – ота-оналар, устоз-мураббийлар учун ҳам ғоят қувончли ва ҳаяжонли воқеадир. Чунки қалби пок орзу-умидлар билан тўлган сизлар каби навқирон, азм-у шижоатли ёшларимиз тимсолида биз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган таълим-тарбия соҳасидаги саъй-ҳаракатларимизнинг яна бир амалий натижасини, халқимиз ва Ватанимиз келажагини кўрамиз.

    Сизлар кейинги икки йил давомида пандемия шароитида ўқиб ва яшаб, қийинчиликларга қарши курашиш кўникмаларини ҳам эгаллашингизга тўғри келди. Албатта, бу мураккаб синовли кунлар ҳадемай ўтмишга айланади.

    Ишончим комил, янги Ўзбекистон шароитида, замонавий тараққиёт талаблари асосида таълим-тарбия олган ёш авлод вакиллари сифатида барчангиз давлатимиз, халқимиз томонидан яратилаётган имкониятларни қадрлаб, улардан янада самарали фойдаланасиз.

    Қадрли ўғил-қизларим!

    Маълумки, биз ўз олдимизга улкан мақсадларни қўйиб, уларга эришишнинг энг муҳим омили сифатида таълим-тарбия соҳасига жуда катта аҳамият бермоқдамиз.

    Қисқа муддатда мактабгача таълим, олий ва ўрта махсус таълим тизимида муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. «Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади» деган шиор асосида мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланди.

    Бу ҳақда гапирганда, охирги тўрт йилда 134 та янги мактаб қурилиб, 2 минг 965 та мактаб реконструкция қилиниб, тубдан таъмирлангани ва жиҳозланганини қайд этиш лозим.

    Юртимизда мутлақо янгича мазмун ва шаклдаги замонавий Президент мактаблари, ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар барпо этилмоқда.

    Ҳозирги вақтда республикамизда 10 мингдан зиёд давлат умумтаълим, 171 та нодавлат, 18 та давлат-хусусий шериклик шаклидаги мактаблар фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, 56 та математика, 28 та кимё-биология, 14 та ахборот технологиялари фанларига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилди.

    Шу борадаги ишларимизни изчил давом эттириб, кейинги пайтда физика ва чет тилларига ихтисослаштирилган мактаблар очишга алоҳида эътибор бермоқдамиз. Шу йил сентябрь ойида 14 та физика ва 207 та чет тилларига ихтисослаштирилган мактаб ўз фаолиятини бошлашини алоҳида таъкидлаш лозим.

    Энг муҳими, ана шу мактабларда таълим-тарбия олаётган ўғил-қизларимиз халқаро фан олимпиадалари, ижодий фестиваль ва танловларда юқори ўринларни эгалламоқда, мамлакатимиз ва хориждаги нуфузли олийгоҳларга кириб ўқиш ҳуқуқини қўлга киритмоқда.

    Охирги бир ярим йилда иқтидорли ўқувчиларимиз халқаро олимпиадаларда 4 та олтин, 18 та кумуш, 30 та бронза медалини қўлга киритгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

    Юртимизда олижаноб касб эгалари бўлган ўқитувчилар, устоз-мураббийларнинг машаққатли меҳнатини муносиб рағбатлантириш, уларнинг иш ва турмуш шароитини яхшилаш, жамиятдаги обрў-эътиборини оширишга муҳим аҳамият қаратилмоқда.

    Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг устозларини моддий тақдирлаш механизми йўлга қўйилгани ҳам ана шундай ишларимиз қаторига киради.

    Дунёдаги тараққий топган давлатлар тажрибаси асосида мактаб таълими учун ўқув дастури ва дарсликларининг янги авлодини яратиш бўйича амалий ишлар бошланди.

    Бугунги кунда бутун юртимизни қамраб олган беш муҳим ташаббус доирасида ҳам сиз, азиз ёшларимизнинг етук инсонлар бўлиб камол топишингиз учун кўп ишлар қилинмоқда.

    Хусусан, фарзандларимизни санъат дунёсига ошно этиш мақсадида 800 дан ортиқ маданият марказида 4,5 мингдан зиёд тўгарак фаолияти йўлга қўйилгани, улар мусиқа асбоблари ва зарур жиҳозлар билан таъминлангани, мактабларда ташкил этилган 36,5 мингдан зиёд тўгаракларга 1 миллион 100 минг нафар ўғил-қизларимиз жалб этилгани бу борадаги муҳим қадамлардир.

    Шунингдек, республикамиз мактабларида 49 мингдан ортиқ, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида эса 26 мингга яқин тўгаракларда минглаб ўғил-қизларимиз жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

    Барча мактабларимиз кенг полосали интернет тармоғига босқичма-босқич уланаётгани ҳамда мамлакатимизда жами 133 та рақамли технологиялар ўқув маркази очилгани фарзандларимизда замон талаби бўлган компьютер ва IТ технологиялар соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

    Яна бир муҳим масала – ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор берилмоқда. Шу асосда 201 та ахборот-кутубхона марказидаги китоблар сони қарийб 25 миллионга етказилгани, ўтган йили мактаб кутубхоналари 150 мингдан зиёд янги адабиётлар билан таъминлангани ёшларимизнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтиришда муҳим рол ўйнамоқда.

    Аминманки, шу кунларда жойларда кўтаринки кайфиятда ўтказилаётган ёшлар форумлари ва беш муҳим ташаббусга бағишланган фестиваллар ҳам мактаблардаги битирув тадбирларига уйғун бўлиб, ўғил-қизларимиз ҳаётида ўчмас из қолдиради.

    Азиз фарзандларим!

    Мана шу унутилмас дамларда сизлар янги ҳаёт остонасида туриб, келажак режаларини тузар экансиз, олдингизда катта имкониятлар ва масъулиятли вазифалар турганини барчамиз яхши англаймиз.

    Қалбингиздаги эзгу орзу-интилишларни рўёбга чиқаришда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 137 та олий ўқув юрти, 339 та касб-ҳунар мактаби, 193 та коллеж ва 196 та техникум сизларга мунтазирдир.

    Сизлар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олиш имконияти ҳам яратилган. Шу мақсадда 71 та олий таълим муассасасида сиртқи, 18 та олийгоҳда кечки бўлимлар фаолият кўрсатмоқда.

    Иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларидаги эҳтиёждан келиб чиқиб, сўнгги 5 йилда бакалавриат босқичида 134 та таълим йўналиши, магистратурада 147 та мутахассислик янгидан ташкил этилди.

    Олий таълим муассасаларида 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич масофавий таълим шаклида ҳам кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

    Ҳозирги кунда ёшларимиз учун бир вақтнинг ўзида 5 тагача олий таълим муассасасида танловларда иштирок этиш имконияти яратилди.

    Битирувчи ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2016 йилдаги 9 фоиздан 2020 йилда 25 фоизга етди. Мазкур кўрсаткични жорий йилда 28 фоизга, 2030 йилда 50 фоизга етказиш – асосий вазифамиздир.

    Азим пойтахтимиз Тошкент шаҳрида дунёнинг энг илғор олийгоҳлари билан ҳамкорликда халқаро талаблар асосида ташкил этилаётган Янги Ўзбекистон университети ҳам сиз, азиз ёшларимизни жорий йилдан ўз бағрига чорлайди.

    Азиз битирувчилар, қадрли фарзандларим!

    Шу кунларда сизларнинг бахтингиз, камолингизни ўйлаб, юртимизда яна бир тизим жорий этилмоқда. Яъни жойларда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, сектор раҳбарлари ота-оналар ва ўқувчилар билан учрашиб, барча битирувчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш ташаббуси билан чиқмоқда.

    Бир сўз билан айтганда, мактабни битириб чиқаётган йигит-қизларимиздан биронтаси эътибордан четда қолмайди. Уларнинг ҳар бири халқимиз, Ватанимизнинг чексиз меҳри ва юксак эътиборини ҳис қилиб яшайди.

    Шу муносабат билан сизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман: ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорисизлар.

    Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади.

    Халқимизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг!

    Сизларнинг ўз олдингизга юқори мақсадлар қўйиб, вақтингизни беҳуда ўтказмай, доимо билим ва кўникмаларингизни ошириб боришингиз, янги касб-ҳунарларни эгаллашингиз ва энг асосийси ўз мақсадингиз сари тинмай ҳаракат қилишингиз, албатта, келгусидаги муваффақиятларингиз гаровидир.

    Ўрганиш, изланиш ва интилишдан асло тўхтаманг!

    Сизларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатганингиз билан яна бир бор самимий табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, ишда ва ўқишда, шахсий ҳаётда катта ютуқ ва омадлар тилайман.

    Мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк дадил қадамингиз қутлуғ ва муборак бўлсин! Сизларнинг ютуқ ва ғалабаларингизга ишонаман, азиз болаларим!

    Шавкат Мирзиёев,

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказишга рухсат берди
    • «Ўзбекистондаги мактабларда босқичли назорат ва якуний имтиҳонлар ўтказилади» — ХТВ
    • 2021 йил якунигача Президент мактаблари сони яна 10 тага кўпайиши маълум қилинди

    24.05.2021, 20:26   Изоҳ (0)   22686
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шерзод Кудбиев Олмалиқдаги воқеалар сабаб нега 11 нафар солиқчини ишдан олганига изоҳ берди

    24.05.2021, 20:09

    Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказишга рухсат берди

    24.05.2021, 19:44

    «Ўзбекнефтгаз»: Шўртан газ кимё мажмуасидаги жорий таъмирлаш ишлари белгиланган муддатдан аввал якунланди

    24.05.2021, 19:30

    ДСҚ раиси Шерзод Кудбиев ҚҚС можароси бўйича савол берган журналистни хайп қилишда айблади

    24.05.2021, 19:20

    Олтин нархи кўтарилди, аммо Ўзбекистон уни яна сотишни бошлаши учун етарли даражада эмас

    24.05.2021, 18:40

    Тимур Ишметов 2021 йил якунигача Ўзбекистондаги яна бир йирик банк хусусийлаштирилишини айтди

    24.05.2021, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонлик вояга етмаган ака-ука хорижда қаровсиз қолдирилгани аниқланди 

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:15

    Исроил Фаластин уйларини ҳарбий базаларга айлантирмоқда

    Дунё | 20 июн, 21:05

    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

    Реклама | 20 июн, 21:00

    Биз ҳар доим нотўғри сақлаб келган 12 маҳсулот 

    Маслаҳатлар | 20 июн, 20:50

    Энди давлат ташкилотлари ходимларининг тана вазни индекси ўлчаб борилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 20:40

    Трамп Эроннинг ядро дастурини ривожлантиришда Обамани айбдор деб атади

    Дунё | 20 июн, 20:30

    Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус сотиб олиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 20 июн, 20:20

    Афсонавий инсон: Майкл Жексон ҳақида кутилмаган ҳақиқатлар

    Мусиқа | 20 июн, 20:10

    Bloomberg: Эрон Исроилдаги шахсий камераларга уланиб ҳужумларини аниқлаштирмоқда

    Дунё | 20 июн, 20:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.