Халқ таълими вазирлиги томонидан 2021 йилда ҳам умумтаълим мактабларини битираётган 438 мингга яқин битирувчилар учун мазкур тадбирни карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.
Вазирлик ушбу тадбирларни ортиқча харажатларсиз ўтказишга чақирди.
«Ота-оналар ва мактаб маъмуриятларидан ушбу тадбирни фарзандларимиз учун фақат ижобий кечинмалар билан эсланадиган қилиб, кўтаринки кайфиятда ўтказишни илтимос қиламиз. Шу билан биргаликда, жойларда турли эътирозларни олдини олиш мақсадида тадбирларни ортиқча харажатларсиз, хусусан, ўқувчилар орасида оилавий шароитидаги фарқни салбий кўрсатишга сабаб бўлиши мумкин бўлган турли хил алоҳида кийим-кечак, безак, совғалар ва шу кабиларга катта маблағ сарфламасдан бир-бирини қўллаб-қувватлаган ҳолда ўтказишларини сўраймиз», – дейилади вазирлик хабарида.
Бундан аввал Ўзбекистон мактабларида якуний имтиҳонлардан ўтолмаган ўқувчилар икки ҳафта ўтгач қайта топшириши мумкин, шунда ҳам ўта олишмаса, синфдан қолдирилиши, Ўзбекистондаги мактабларда она тили ва ўқиш фанлари бирлаштирилиши ҳамда Ўзбекистонда ўқувчиларнинг мактабда бўлиш вақти Face ИД тизими орқали назорат қилиниши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)