«Женоа» Италия А Сериясининг сўнгги турди «Кальяри»га қарши баҳс олиб бормоқда (1:0, иккинчи бўлим).

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 15-дақиқасида Элдор Шомуродов генуяликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бу ўзбекистонлик футболчи учун А Серия сўнгги 6 ўйинидаги 5-гол бўлди.

Шомуродовнинг А Серия 2020/21 йилги мавсумидаги голлари сони 8 тага етди. У шунингдек, иккита голли узатма (А Серия ва Италия Кубогида) ҳам амалга оширган.

Шу тариқа Элдор жорий мавсум «гол+ассист» тизимида 10 балл тўплашга муваффақ бўлди.

Аввалроқ «Женоа» ва «Ростов» ўртасидаги шартномага кўра, агар Шомуродов Генуя клубида мавсум давомида ўнта самарали ҳаракатни амалга оширса ростовликлар қўшимча 500 минг евро бонусга эга бўлиши маълум бўлганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!