Дунёнинг турли нуқталарида ҳафта давомида камера объективига муҳрланган суратларни намойиш қиламиз.

Сиао Ци Ци исмли 9 ойлик панда боласи Вашингтондаги Смитсон миллий боғидаги дарахтда ётибди.

Фото: Getty Images

Венециядаги 17-Халқаро меъморий кўргазмасида Ўзбекистоннинг «Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти» мавзусидаги миллий павильонининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон номидан Саида Мирзиёева ҳамда Азиз Абдуҳакимов иштирок этди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ушбу халқаро кўргазмада илк бор иштирок этмоқда.

Фото: Telegram / @SaidaMirziyoyeva

Англиянинг Harrogeyt шаҳридаги Буюк Йоркшир кўргазма майдонида Harrogeyt баҳорги гуллар шоусини тарғиб қилиш учун суратга тушаётган модель Фрея Ли.

Фото: АФП

Немис овчаркасининг 20 кунлик боласи журналистлар қуршовида. Давлат божхона қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари учун қўмитанинг Миллий кинология марказига пресс-тур ташкил этилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Берлиндаги Мартин-Гропиус-Бау кўргазма залида Яёи Кусаманинг «Чексиз муҳаббат намойиши» номли инсталляциясини суратга олаётган ташрифчи.

Фото: АФП

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида лолақизғалдоқлар гуллаган далада ўтирган ит.

Фото: Reuters

Нью-Йоркда COVID-19 чекловлари юмшатилгандан сўнг фаввора тагида ҳордиқ чиқараётган эркак.

Фото: Getty Images

Намангандаги гуллар фестивали ўтиши режалаштирилган боғдаги қизча. Шаҳарда фестивалга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Исроил ҳарбий ракеталари ҳужум қилган Ғазо шаҳридаги ҳукумат биноси олов ичида қолди. Сўнгги 11 кун ичида ракета алмашинуви натижасида Ғазода камида 230 киши, Исроилда эса 12 киши ҳалок бўлди. 21 май куни Исроил ва ҲАМАС сулҳ тузишга рози бўлганини эълон қилди.

Фото: Getty Images

Буюк Британиянинг Саффолк графлигидаги ўрмонда икки «ласка» ўзаро курашмоқда.

Фото: Legion Media

Исландиянинг Рейкьянес ярим оролидаги Фаградальсфьядль вулқонидан лава отилиб чиқяпти. Шу ҳафтада ҳаракатга келган вулқон жойлашган ер майдони сотувга қўйилди.

Фото: Reuters

Исроил ҳаво ҳужумидан сўнг ҳалок бўлган 12 ёшли Раҳаф ал-Дайернинг отаси унинг жасадини Ғазодаги Ал-Шифа касалхонасида қучоқлаб йиғламоқда.

Фото: АФП

Венецияда 17-Халқаро меъморий кўргазмасининг Испания павильонидаги «Ноаниқ» номли инсталляцияси ёнидан ўтаётган аёл.

Фото: AP Photo

Марказий Америкадан АҚШга бошпана излаб Мексика ва Техас ўртасидаги Рио-Гранде дарёсини уч ўғли билан кесиб ўтган аёл ёмғир вақтида полиция томонидан кузатилиб қўйилмоқда.

Фото: Reuters

Варшавада «Легия» футбол клуби мухлислари жамоанинг Польша чемпионатида қозонган ғалабасини нишонламоқда.

Фото: AP Photo

Ғазо шаҳрининг ал-Римал маҳалласида Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида вайрон қилинган бинода қидирув-қутқарув ишлари ўтказилди. Қидирув ишлари давомида вайрона ичидан юмшоқ ўйинчоқ олиб чиқилди.

Фото: Getty Images

Белграддаги Эски Сава кўприги остидаги деворга чизилган граффити ёнидан велосипедда ўтаётган киши.

Фото: AP Photo

Медельин шаҳрида Колумбия президенти Иван Дуке ҳукуматига қарши митинг пайтида намойишчилар полиция билан тўқнашди.

Фото: АФП

Туркиянинг Карс шаҳрида аҳолини эмлаш учун дала бўйлаб кетаётган шифокорлар.

Фото: Getty Images

АҚШдаги Сиэтл шаҳрида ғалабани нишонлаётган бейсболчилар.

Фото: Getty Images

Жанубий Африкадаги Кгалагади ёввойи табиат қўриқхонасида яшовчи шерлар жанжаллашмоқда.

Фото: Cover-Images

Бразилиянинг Амазонас штатидаги Анама шаҳрида яшовчи фуқаро COVID-19’га қарши эмланмоқда. Ушбу ҳафта Солимоэс дарёси ўзанидан тошиб чиққани сабаб шаҳарни сув босди.

Фото: Getty Images

Ғазода вайронага айланган харобалар олдида ўтирган фаластинлик қизалоқ.

Фото: AP Photo

Голландиянинг Гаага шаҳридаги Мадуродам боғидаги бино макетлари орасида юрган боғ ходими.

Фото: Getty Images

«Рейнжерс» жамоаси мухлислари Глазго шаҳридаги Жорж майдонида лигада қозонилган ғалабани нишонламоқда. Стивен Жеррард бошқарувидаги «Рейнжерс» 10 йил деганда Шотландия чемпионлигини қўлга киритди.

Фото: Getty Images

Исроил артиллерия бўлинмаси Ғазо секторига қарата ўқ узмоқда.

Фото: AP Photo

Англиянинг Камбрия округидаги миллий боғда ўтлаб юрган қўй.

Фото: Getty Images

Москвада кузатилаётган иссиқ ҳавода фаввора олдида турган бола.

Фото: Getty Images

Бразилиядаги циркда Real Portugal Circus жамоасининг чиқиши.

Фото: AP Photo

Болгарияда троянча услубни намойиш қилаётган спортчи.

Фото: Getty Images