Ўзбекистонда апрель ойида энг кўп Damas автомобили ишлаб чиқарилди
Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг апрель ойида ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, ўтган бир ой ичида Ўзбекистонда жами 20 533 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Апрель ойида ишлаб чиқарилган автомобиллар сони:
Damas —5 615 дона;
Cobalt — 5 541 дона;
Lacetti-Gentra — 3 648 дона;
Nexia Т-250 — 2 321 дона;
Spark — 2 023 дона;
Labo — 1 385 дона.
Аввалроқ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда март ойида автомобиллар савдоси 7,7 фоизга ўсганини, Давлат статистика қўмитаси эса 2021 йилнинг январь—март ойларида жами 44 454 дона енгил автомобильишлаб чиқарилганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)