Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбари Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилади.
Қозоғистон президентининг биродар мамлакатлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси қайд этилди.
Олий даражадаги мулоқотлар кўп қиррали Ўзбекистон–Қозоғистон муносабатларининг жадал суръат билан ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
Суҳбатда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Аввал эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳамкорликнинг барча устувор йўналишларда янада кенгайишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Бундан аввал Президент матбуот котиби жорий ҳафта Шавкат Мирзиёев қатнашадиган тадбирлар ҳақида маълумот бергани, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиргани ҳамда Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташрифи доирасида Хўжандга ҳам бориши кутилаётгани ҳақида хабар берилди.
Изоҳ (0)