• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Биз эгалламаган фақат битта рейтинг қолди: зўрлаш бўйича юқори рейтинг». Блогер аёллар Ўзбекистонда хотин-қизлар зўрланиши ҳақида

    Ўзбекистонда хотин-қизлар зўрланишига оид, хусусан, Андижонда 5 ойлик келинчак бир неча эркак томонидан зўрлангани ҳақида хабарлар кенг тарқалиб, жамоатчилик орасида кескин танқидлар ва турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

    Жамоатчилик фаоли, блогер Азиза Умарованинг айтишича, бундай пайтларда органлар тегишлича ҳаракат қилмаяпти ва бундай хабарлар деярли оддий ва бепарво қабул қилинадиган бўлиб қолди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Ҳатто ҳеч қанақа резонанс йўқ. Хабарларига қараганда, улар қанақадир аҳмоқона рейдлар, ниқоблар, тиктокчилар, сумалак пиширган тунги клубнинг енгилтак аёлларини ушлаш билан банд, овора. Лекин орган ходимлари чиндан ҳам керак жойда улар йўқ», — деб ёзган у ўзининг Telegram-каналида.

    Азиза Умарова икки йил аввал Қаршида мактабдан иккинчи синф қизни ўғирлаб кетиб, зўрлаб, ариққа ташлаб кетилганини эсга олди.

    «Ўшанда қизнинг отаси прокуратуранинг жиноий иш очишига эриша олмаганди. Қон йиғлаётган отанинг мурожаатини Facebook’да эълон қилган депутатни эса партиядан чиқариб юбориш билан қўрқитиб, постни ўчириб ташлашга мажбур қилишганди», — деб ёзади у.

    «Аёл тақдирининг қийматини жамият ўлчаб келган. Шунга қараб, биз тубанлик сари юмалаётгандаймиз», — деб таъкидлаган блогер ва аёлларнинг зўрланиш ҳолатлари, хусусан, Андижондаги келинчак билан боғлиқ ҳолатни жиддий ва синчковлик билан текширилишини ва ҳар бир айбдор учун оғир жазо тайинланишини талаб қилган.

    Блогер Шаҳноза Соатова зўравонларни қамаш билан аёлларга нисбатан зўравонлик тўхтамаслигини, муаммо ҳал бўлиш у ёқда турсин, вазият сал бўлса ҳам, яхшиланмаслигини айтмоқда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Уч кунда унутамиз, шу билан кейинги зўравонлик ошкор бўлгунча (кўпда ошкор бўлмайди). Чунки бундай жиноятлар зўравон (эркак) ва қурбон (аёл)нинг ҳаётига турлича таъсир қилади. Эркак бир қилмишига бир жазо олади: қамалади, бирор йилда балки афв билан чиқар, шу билан ‘йигитчилик’, ‘эркакчилик’ деб жамият буни унутади, қабул қилади, рози бўлади, муроса қилади...

    Аёл эса бир марта эмас, бир умрга қурбон бўлади, энди уни жамият аввалгидек қабул қилмайди. Айбсиз бўлса-да, айбдор бўлиб қолаверади. Эркаклар у ёқда турсин, биринчи бўлиб ўз ҳамжинслари, аёллар айблайди, мен авлиёроқман деган позициядан турволиб. Шунинг учун кейинги қурбонлар вазиятни яширади, кейинги ваҳшийлар эса зўравонлик жазосизлигининг тимсоли бўлиб, ҳамманинг кўз ўнгида бемалол яшаб юраверади. Мана шу ҳол зўравонликнинг ҳеч қачон тўхтамаслигига сабаб», — дейди блогер.

    Унинг сўзларига кўра, зўрлаш ҳолатларида кўпинча «ғунажин кўзини сузмаса...» деб аёллар айбланади. Агар иш икки томон розилиги билан рўй берган бўлса, буни қизлар ва йигитлар тарбиясига, ахлоқига йўйиш мумкин, сабабни ва чорани шу йўналишдан изласа, мантиқ бўлади. Лекин куч ишлатиш, зўрлаш, бир томоннинг ожизлигидан фойдаланиш, буни ваҳшийларча амалга ошириш, кейин эса шу ваҳшийларнинг жамиятда бемалол яшаб юра олиши — бу ғайриинсоний ҳолат, буни жамиятнинг қусури, фикрлаши, дунёқараши, аёл ва эркакка нисбатан турлича стандартлари оқибати деб баҳолаш керак.

    Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича муносабат билдирган Саида Мирзиёева ҳам жамият разолат ва сукут учун, «аёлнинг ўзи айбдор» деган қараш учун жуда оғир бадал тўлаётганини айтганди.

    «Кап-катта, уйланган, бир неча болалари бор эркаклар, биттасининг ёши 40 дан ошган ҳатто. Уларни нима тўхтатиши мумкин эди? Шу ишни қилсам, ҳаётим барбод бўлади деган ўй! Етти пуштимга исноди тегади деган фикр! Лекин ундай ўй-фикр йўқ, чунки бунга асос йўқ. Бу эркакларни жазосизлик, қилган ишининг оқибати енгил бўлиши, ‘барибир ҳеч нима қилолмайди, ким ишонарди, ўзини айблаймиз, бировга айтолмайди’ деган фикрлаш қутуртирган. Ахир кўпни кўрган, тажрибали эркаклар қиляпти бу ишни, ўсмирлар эмас! Уларда бу ваҳшийликни оила ё мактаб эмас, жамият тарбиялаган!

    Нимага зўравон эркакни жамият ўзидан четлатмайди? Нега вақт ўтиши билан уни қабул қилишади ва кечиришади-ю, аёлни қабул қилишмайди? Нега зўравон эркак маълум вақт ўтгач, яна ошналари билан бемалол ош еб, тўйга бориб, элга қўшилиб, ўғил-қиз уйлаб, тўн кийиб юра олади, зўравонлик қурбони бўлган аёлни ‘ит тегган қовун’ деб бирор даврага қўшмайдилар, ўша оиладан қиз олишни исташмайди, ўтса, ортидан пичир-пичир, ғийбат, босим бир умр тинмайди? Нега ваҳший эркак қамалади, чиқади ва ўзини осмайди, ёқмайди, аёл эса ўзини осади, ёқади, сувга ташлайди? У ахлоқсизлик қилмади, кўзини сузмади, уни бир ваҳший майиб қилди-ку!», — дейди Шаҳноза Соатова.

    Унинг таъкидлашича, бундай дунёқараш, фикрлаш, муносабат билан зўравонлик тўхтамайди. «Токи аёллар ва эркакларга жамият тозалиги, ахлоқи борасида бирдек масъулият ва жавобгарлик юкланмас экан, токи икки хил стандартлар тўхтамас экан, зўравонлик тўхтамайди! Кейинги қурбон эса сизнинг яқинингиз бўлиши мумкин!», — деб таъкидлаган блогер.

    Блогер Азиза Қурбонова эса Ўзбекистон эгалламаган фақат битта — зўрлаш бўйича рейтинг қолди, деган фикрда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Биз эгалламаган фақат битта рейтинг қолди: зўрлаш бўйича юқори рейтинг. RAPE (иккинчи томоннинг розилигисиз жинсий зўрлик) бўйича жаҳон рейтингларида ҳозирча номимиз йўқлигига сабаб — шунчаки қурбонлар жим эди. Қурбонлар жим — рақамлар йўқ — рақамлар йўқ — рейтинглар ҳам йўқ. Энди ўзбек аёллар жамияти оз-моз (жуда оз) тилга кира бошлади. Аёллар гапира бошлади. Қурбонлар гапиряпти — рақамлар бор — жазолар йўқ — тез орада рейтинглар ҳам уйғониб қолади! Раҳмат сизга, азиз ва севикли эркаклар жамияти!», — деб ёзган у Telegram’даги саҳифасида.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда 2020 йилда номусга тегиш ҳолатлари 27,7 фоизга ошган. 2021 йилнинг дастлабки уч ойи ичида ҳуқуқ-тартибот идораларига зўравонликка учраган аёллар томонидан 11 мингдан ортиқ мурожаат бўлган.

    17.05.2021, 19:34   Изоҳ (0)   48143
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекнефтгаз»: GTL лойиҳаси доирасида лойиҳалаштириш ишлари тўлиқ якунланди

    17.05.2021, 19:30

    Андижонда зўрланган 18 ёшли келин воқеаси Сенат назоратига олинди

    17.05.2021, 18:59

    ТАТУда ўқиш жараёнлари ўқув йилининг охиригача онлайн шаклда қолдирилди

    17.05.2021, 18:11

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевни туғилган куни билан табриклади

    17.05.2021, 17:43

    Ўзбекистонда сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш тартибига ўзгартиришлар киритилди

    17.05.2021, 17:34

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига бешинчи кун кўтарилди

    17.05.2021, 16:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.