Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 34-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» жамоалари ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида Бруну Фернандеш манкунианларни олдинга олиб чиқди. Бунга «қизиллар» учта гол билан жавоб қайтарди: 34-дақиқада Диогу Жота мувозанатни тиклаган бўлса, Роберто Фирмино биринчи бўлим сўнгида ва иккинчи бўлим бошида иккита гол уриб, мувозанатни «Ливерпуль» томонга бурди.
68-дақиқада Маркус Рэшфорд майдон эгаларининг иккинчи голини урди. Учрашув якунланиши арафасида Муҳаммад Салоҳ жамоасининг қарши ҳужумини муваффақиятли якунлаб, якуний ҳисобни ўрнатди — 2:4.
Ушбу ғалабадан кейин «Ливерпуль» очколарини 60 тага етказиб олган ҳолда 5-ўринга кўтарилди. Битта захира ўйинида эга Юрген Клопп шогирдлари 4-поғонадаги «Челси»дан 4 очко ортда қолмоқда. «Манчестер Юнайтед» эса 70 очко билан 2-ўринга жойлашган.
АПЛ
34-тур баҳси
13 май, пайшанба
«Манчестер Юнайтед» — «Ливерпуль» 2:4
Голлар: 1:0 – 10 Бруну Фернандеш, 1:1 – 34 Диогу Жота, 1:2 – 45 Фирмино, 1:3 – 47 Фирмино, 2:3 – 68 Рэшфорд, 2:4 – 90 Салоҳ.«Манчестер Юнайтед»: Ҳендерсон, Шоу, Линдельоф, Байи (Матич, 86), Уан-Биссака, Мактоминей, Погба, Фред (Гринвуд, 63), Бруну Фернандеш, Кавани, Рэшфорд.
«Ливерпуль»: Алиссон, Филлипс, Уильямс, Александер-Арнольд, Робертсон, Фабиньо, Вейналдум (Жонс, 74), Салоҳ (Уильямс, 90), Тиаго Алькантара, Диогу Жота (Мане, 74), Фирмино.
Огоҳлантиришлар: Байи (48), Мактоминей (79), Кавани (85).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)