Xiaomi қизиқарли флагманлар ва концептуал смартфонлар билан фойдаланувчиларни ҳайратга сола олади. Бу сафар компания смартфон экрани остида айланадиган камерани патентлади, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Одатий ҳолатда смартфоннинг барча камералари орқа тарафга йўналган. Селфига тушиш керак бўлганда эса модуллардан бири 180 даражага бурилади — схематик тасвирларда у тўқ сариқ доира билан кўрсатилган. Айланиш тизими магнит узатма ёрдамида амалга оширилган. Таъкидланишича, «магнит қисм» буриладиган камеранинг орқа томон блокига қотирилган.
Компания ушбу янги технологияни ўз смартфонларида қачон қўллаши номаълум. Бунга қадар Xiaomi компанияси ўзининг цилиндр-смартфонини намойиш этганди.
Аввалроқ Xiaomi янги смартфонини патентлагани, унинг фронтал камераси махсус механизмда жойлашгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)