Хитойнинг Xiaomi компанияси бу сафар цилиндрик шаклга эга смартфонни ўйлаб топиб, унинг дизайни тасвирланган чизмалар билан бўлишди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Қурилманинг юқори қисмида битта тугма жойлашган. Афтидан, ушбу тугма смартфонни ўчириб-ёқиш учун мўлжалланган. Корпуснинг орқа тарафида камералар тизимини кўриш мумкин. Ҳозирча ушбу модель ҳақида батафсил маълумотлар йўқ.
Цилиндр-смартфоннинг остки қисмига катта динамик ўрнатилган, тасвирларда разёмлар кўзга ташланмайди.
Ўраладиган экран ва акустик тизим ушбу мултимедиа қурилмасини фильмлар томоша қилиш ёки мусиқа тинглаш учун мўлжалланганидан далолат беради. Шунингдек, қурилма ҳамкасблар ёки мижозларга бирор нимани намойиш этишда қўл келади. Шу билан бирга, смартфон дизайни қўнғироқларни амалга ошириш учун жуда ноқулай.
Аввалроқ Xiaomi ноодатий дизайнга эга «смартфон-слайдер»ни, ҳаво орқали ишлайдиган ҳақиқий симсиз қувватлантиргични, «шаршара-экран»га эга инқилобий смартфонини тақдим этганди.
Мавзуга доир: «Яшин-камера»: Xiaomi ноодатий смартфонни ўйлаб топди
Изоҳ (0)