Ўзбекистонга 2021 йилнинг январь—апрель ойларида қиймати 66,4 миллион долларга тенг бўлган 207,5 миллион литр автомобиль бензини импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, ўтган тўрт ой мобайнида бензин, асосан, Россия (39 миллион литр), Туркманистон (22,5 миллион литр) ва Қозоғистондан ( 4,6 миллион литр) импорт қилинди.

Хориждан автомобиль бензини импорт қилган ҳудудлар (АҚШ долларида):

  • Тошкент шаҳри — 46,7 миллион;
  • Фарғона вилояти — 8,7 миллион;
  • Бухоро вилояти — 4,7 миллион;
  • Самарқанд вилояти — 2,2 миллион;
  • Сирдарё вилояти — 1,8 миллион;
  • Наманган вилояти — 1,3 миллион;
  • Тошкент вилояти — 424,0 минг;
  • Хоразм вилояти — 293,6 минг;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 133,9 минг;
  • Қашқадарё вилояти — 69 минг.

Аввалроқ Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида Аи-80 маркали бензин қарийб 3 фоизга кўтарилгани ҳақида хабар берилган эди.