• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Ёсихидэ Сугани Ўзбекистонга таклиф қилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 12 май куни Япония бош вазири Ёсихидэ Суга билан телефон орқали мулоқот қилди.

    Ўзбекистон—Япония стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

    2019 йил декабрь ойида Японияга амалга оширилган олий даражадаги ташрифдан сўнг амалий ҳамкорликда, очиқ ва самарали мулоқотда юксак натижаларга эришилгани мамнуният билан қайд этилди.

    Давлат раҳбари янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича мамлакатда амалга оширилаётган комплекс ислоҳотлар дастурини фаол қўллаб-қувватлаётгани ҳамда коронавирусга қарши кураш ва пандемиянинг иқтисодий оқибатларини енгиб ўтишда кўрсатилган ёрдам учун Япония бош вазири ва ҳукуматига самимий миннатдорлик билдирди.

    Япония бош вазири, ўз навбатида, янгиланишларни янада илгари суриш, замонавий саноат ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонга молиявий-техник кўмакни кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади.

    Япония томони Тошкент Корея ярим оролини ядровий қуролдан холи ҳудудга айлантириш ва ўғирланган япон фуқароларини қайтариш масаласини муттасил қўллаб-қувватлаётгани учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

    Икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

    Ўзбекистон президенти JISA агентлиги, Япониянинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари билан самарали шерикликни юксак баҳолади. 2020 йилда, глобал инқироз ва карантин чекловларига қарамай, япониялик сармоядор ва мутахассислар билан биргаликда Тўрақўрғон ИЭС қурилиши, Навоий ИЭСни кенгайтиришнинг иккинчи босқичи, «Навоийазот» корхонасида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш бўйича юқори технологик қувватларни ишга тушириш каби устувор лойиҳалар амалга оширилди.

    Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажмини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш муҳим экани алоҳида таъкидланди.

    Давлат раҳбарлари қўшма бизнес лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг самарали воситаларини жорий этиш ташаббусини маъқулладилар.

    Шунингдек, халқаро кун тартиби, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар «Марказий Осиё + Япония» форматидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини қайд этдилар.

    Япония бош вазири 2021 йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигига бағишланган халқаро конференцияни қўллаб-қувватлашини ва унинг ишида иштирок этишини таъкидлади.

    Суҳбат сўнгида Ўзбекистон президенти Токио шаҳридаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари муваффақиятли ўтишини тилади ҳамда бош вазир Ёсихидэ Сугани Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилди.

    Бундан аввал Хитой раҳбари Си Сзинпин Ўзбекистонга келиши ҳамда Абдулазиз Комилов Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.

    12.05.2021, 17:23   Изоҳ (0)   9444
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: «Гўшт ва ёғнинг жаҳон бозоридаги нархлари тўхтовсиз ўсаётгани барча раҳбарларни чора-тадбирлар кўришга ундаши керак»

    12.05.2021, 17:13

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда

    12.05.2021, 16:34

    Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш учун 5 минг доллар сўраган шахслар қўлга олинди

    12.05.2021, 16:10

    Наманганда Рамазон ҳайити арафасида мукаммал таъмирланган «Ўн бир Аҳмад» зиёратгоҳи фойдаланишга топширилди

    12.05.2021, 15:33

    Чирчиқда ҳокимлик биноси олдида намойишга чиққан қурувчиларнинг иш ҳақини тўламаган тадбиркор жаримага тортилди

    12.05.2021, 15:09

    «Мактаблардаги аҳволни кўрса, одам тавба деб юборади» — Шавкат Мирзиёев мактабларда ҳалигача муаммолар кўплигини айтди

    12.05.2021, 14:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.