Мадриднинг «Реал» клуби 2020/21 йилги мавсумда сермаҳсуллик борасида энг паст кўрсаткичларидан бирини қайд этмоқда.
Жамоанинг 80 та гол уриши учун жорий мавсум (барча мусобақаларда) 49 та ўйин керак бўлди. Бу сўнгги 40 йил ичидаги энг ёмон натижа ҳисобланади.
Зинедин Зидан шогирдлари жорий мавсум Ла Лигада 60 та (3 таси автогол), Чемпионлар Лигасида 18 та, Испания Кубоги ва Суперкубокда бир мартадан гол урди.
Мавсум тугашига уч тур қолганда жамоа 75 очко билан 2-ўринда кетмоқда ва пешқадам «Атлетико»дан икки очко ортда қолмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)