«Фулҳэм» клуби Англия Премьер Лигасининг 35-турида «Бёрнли»га ютқазиб қўйди (0:2).
Ушбу мағлубиятдан кейин лондонликлар 18-ўриндан юқорига кўтарила олмаслиги аниқ бўлди.
Шу тариқа «Шеффилд Юнайтед» ва «Вест Бромвич» ортидан «Фулҳэм» ҳам Премьер Лигани тарк этадиган бўлди.
АПЛ тарихида илк бор мавсум тугашига ҳали уч тур қолганда лигани тарк этадиган барча жамоа номи маълум бўлди.
Чемпионшипдан эса «Норвич» ва «Уотфорд» олий дивизион йўлланмасига эга чиққан, учинчи жамоа плей-оффдан кейин маълум бўлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)