«Турон» бош мураббийи Исломбек Исмоилов Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган «ОКМК»га қарши ўйиндан (0:1) сўнг Facebook ижтимоий тармоғида фикр билдирди деб, хабар бермоқда «Championat.asia».
Биз ҳам инсонмиз! Бизда ҳам сабрнинг чегараси бор. Агар воқеалар ривожи шундай давом этса, бутун умрга футболдан кетаман, лекин ўзим билан кўпчиликни олиб кетаман. Бугунми, эртагами, барчасининг жавоб бор. Аллоҳдан қўрқинглар.Исмоилов ушбу муносабатини катта эҳтимол билан учрашувнинг 35-дақиқасида юзага келган баҳсли ҳолатга нисбатан билдирган. Ўша вазиятда «Турон» аъзолари Даян Поневичнинг зарбаси чизиқни кесиб ўтди деган фикрни илгари сурди. Бироқ ҳакамлар тўп дарвозага кирмаганини кўрсатди.Исломбек Исмоилов, «Турон» бош мураббийи
Қайд этиш жоиз, бундай можароли ҳолат «Турон» билан биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Бунгача жамоа Суперлига 2-тури доирасида «Сўғдиёна»га ноҳақ белгиланган пенальти эвазига мағлуб бўлганди. Ўшандан кейин Исломбек Исмоилов учрашувидан кейин ўз фикрларини кескин оҳангда билдирганди ва бунинг (сўкинган ҳолда этика нормаларини бузганлиги) учун 2 та ўйинга дисквалификация қилинганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)