Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина агар «Ювентус» Европа Суперлигасини тарк этмаса, клуб А Серияда қола олмаслигини маълум қилди.
Қоидалар ҳаммага тушунарли. Агар «Ювентус» янги мавсум бошлангунига қадар Европа Суперлигасини тарк этмаса, А Серияда иштирок эта олмайди.Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 18 апрель куни 12 клуб бошчилигида Европа Суперлигасига асос солинганди. Орадан икки кун ўтиб қатор клублар бирин-кетин лойиҳани тарк эта бошлади ва Суперлига лойиҳаси вақтинча тўхтатилди. Айни дамда фақат «Реал», «Барселона» ва «Ювентус» лойиҳадан воз кечмаган.Бу мухлислар учун ачинарли ҳолат, аммо қоидалар барчага тегишлидир. Умид қиламанки, бу тортишувлар тез орада тугайди.
Габриэле Гравина, Италия футбол федерацияси президенти
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)