«Манчестер Юнайтед» ҳужумчи Эдинсон Кавани билан шартномани узайтирди.
Клуб расмий сайтининг ёзишича, 34 ёшли уругвайлик футболчи билан 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган янги келишувга эришилган.
Кавани 2020 йилнинг октябрь ойида эркин агент сифатида «Манчестер Юнайтед» сафига қўшилиб, «1+1» кўринишидаги шартнома имзолаганди. Бунгача у «ПСЖ», «Наполи», «Палермо» ва «Данубио» каби жамоаларида тўп сурган.
Ҳужумчи Англия Премьер Лигасининг 2020/21 йилги мавсумида 23 учрашув ўтказиб, 9 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Аввалроқ футболчига Аргентинанинг «Бока Хуниорс» жамоаси қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Изоҳ (0)