10 май куни Наманган вилояти Чортоқ туманининг шимолий қисмлари жойлашган Поромон ва Ҳазратишоҳ қишлоқларига кучли дўл ёғди. Бу ҳақда Telegram’даги «Гидрометрологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво башоратлари, тадқиқотлар, маърузалар» каналида маълум қилинди.
Сурат Поромон қишлоғининг маҳаллий аҳолиси томонидан олинган бўлиб, унда дўлдан кейинги кўча тасвирланган.
«Мутахассислар томонидан дўлнинг қишлоқ хўжалигига келтирган зарари ўрганилмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Андижонда кучли сел келиши оқибатида икки бола сувда оқиб кетиб, ҳалок бўлгани, Самарқандда кучли ёмғир сабабли Damas сойга тушиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)