«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Эдинсон Кавани Европа Лигаси ярим финал жавоб баҳси доирасида «Рома»га қарши кечган ўйинда (2:3) иккита гол урди.
Римликларга қарши кечган дастлабки баҳсда (6:2) ҳам 34 ёшли уругвайлик футболчи дубль қайд этганди.
Кавани Еврокубок ярим финалининг иккита ўйинида ҳам дублга эришган сўнгги 35 йилдаги илк футболчи бўлди.
1985/86 йилги мавсумда «Кёльн» форварди Клаус Аллофс УЕФА Кубоги ярим финалининг дастлабки ўйинида иккита гол урган, жавоб учрашувида эса ҳет-трикка эришганди.
Кавани Премьер Лига жорий мавсумида 22 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва иккита голли узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)