«Реал» ёзги трансфер ойнасида Эден Азарни сотишни хоҳламоқда, дея хабар қилмоқда El Chiringuito.
Журналист Хосеп Педреролга кўра, мадридликлар клубининг асосий мақсади — Килиан Мбаппени сотиб олиш. Клуб Азарни трансферга қўйган. Жамоа бельгиялик футболчи борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Азар Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб баҳси доирасида «Челси»га қарши кечган ўйиндан (0:2) кейин собиқ жамоадошлари билан қувноқ оҳангда суҳбатлашган. Бу кўплаб «Реал» мухлисларининг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Азар «Реал»га 2019 йилнинг ёзида 100 миллион евродан ортиқ маблағ эвазига олиб келинганди. Жорий мавсум у барча мусобақалар доирасида «Реал»нинг 18 ўйинида иштирок этди ва учта гол урди.
Аввалроқ «Реал»нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсади «ПСЖ» форварди Килиан Мбаппени сотиб олиш экани хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)