Европа Лигасининг ярим финал жавоб баҳси доирасидаги ўйинлар 6 май, пайшанба куни бўлиб ўтди.
УЕФА мазкур ўйинлар якуни бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди:
- Эдинсон Кавани («Манчестер Юнайтед») — «Рома»га қарши учрашувда (2:3) 2 та гол ва 3 та аниқ зарба;
- Бриан Кристанте («Рома») — «Манчестер Юнайтед»га қарши беллашувда (3:2) 1 та гол, 4 та аниқ зарба, 83% узатмалар аниқлиги;
- Рауль Альбиоль («Вильярреал») — «Арсенал»га қарши ўйинда (0:0) 80% узатмалар аниқлиги;
- Пабло Мари («Арсенал») — «Вильярреал»га қарши баҳсда (0:0) 90% узатмалар аниқлиги.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)