• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистонда конституция ўзгартирилганидан кейин ҳукумат истеъфога юборилди. Президент иқтисодий инқироз ҳақида маълум қилди

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров янги конституцияга мувофиқ мамлакат ҳукуматига истеъфо берди. Бу ҳақда президент веб-сайтига таяниб, «РБК» хабар берди.

    Фото: president.kg

    Фото: president.kg

    «Давлат раҳбари Қирғизистон Республикаси ҳукуматига истеъфо бериб, ҳукуматни Вазирлар Маҳкамасига айлантириш ҳамда Маҳкамани ҳукуматнинг ҳуқуқий вориси деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди», — дейилади веб-сайтда.

    Вазирлар Маҳкамасининг раҳбари этиб 2021 йил 3 февралдан буён бош вазир лавозимида ишлаб келган Улуғбек Марипов тайинланди. Ундан олдин Марипов Қирғизистон Ҳисоб палатасини бошқарган.

    Фармонга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси таркибига Иқтисодиёт ва молия; Мудофаа; Ташқи ишлар; Адолат; Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш; Маданият; Ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати; Фавқулодда вазиятлар; Ички ишлар; Транспорт ва алоқа; Энергетика ва саноат; Қишлоқ, ўрмон ва сув хўжалиги; Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, шунингдек, Рақамли тараққиёт вазирликлари киритилади. Бундан ташқари, маҳкама таркибидан Экология ва иқлим давлат қўмитаси ҳамда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳам ўрин олади.

    Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ва миллатлараро муносабатлар давлат агентлиги; Архитектура, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги; Интеллектуал мулк ва инновациялар ҳамда Давлат молиявий разведка хизмати фаолият юритади.

    Садир Жапаров мамлакат халқига мурожаат қилар экан, Қирғизистон иқтисодиёти сўнгги йиллардаги энг жиддий инқирозга юз тутаётганини маълум қилди.

    Президент веб-сайтида таъкидланишича, ўтган йили мамлакат ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ўсиш суръати деярли 9 фоизга камайган, бу сўнгги 20 йил ичидаги энг паст кўрсаткич.

    Шунингдек, бюджет камомади аввалги йиллар билан таққослаганда уч баравар кўпайган ва ЯИМнинг 3 фоизини ташкил этган, йил охирига келиб ташқи қарз ҳажми ЯИМнинг 58 фоизини ташкил этиб, ўта салмоқли даражага етган.

    «Иқтисодиёт сўнгги йилларда ўта оғир аҳволга тушиб қолди, бюджет камомади 20 миллиард сўмга (тахминан 235 миллион доллар) етди», — деди Жапаров.

    Мамлакат президенти ушбу ҳолат юзасидан расмийларни айблади. «Миллий манфаатлар ва инвестиция лойиҳаларини рад этувчи мансабдор шахслар ва сиёсатчиларнинг нопрофессионаллиги натижасида бизнинг стратегик секторларимиз — энергетика ва кончилик зарар кўрди», — деди у.

    Президентнинг сўзларига кўра, «ер ресурсларидан фойдаланишга бепарво муносабат оқибатида қишлоқ хўжалиги кичик ишлаб чиқариш даражасидан юқорига кўтарила олмайди. Қатъий чоралар кўриш учун кечиктирмасдан енг шимариш керак», — деди Жапаров.

    Давлат раҳбари мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун бир неча қадамларни режалаштирмоқда. «Биз бизнес юритиш учун энг қулай шароитларни яратиб берамиз. Бу аввало рухсатсиз текширувлар, аралашувлар, рейдлар ва ҳужумлардан ҳимояланган бўлади», — деди Жапаров. Шунингдек, у бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш ва солиқ тизимини ислоҳ қилиш ниятини билдирди.

    Ушбу баёнотлар Жапаров мамлакатнинг янги конституциясини имзолагандан сўнг берилди. Қирғизистон конституциясига киритилган ўзгартишлар ҳукумат раҳбарининг вазифаларини президент аппарати раҳбарига юклайди. Шунингдек, Қирғизистон президенти вазирларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, парламентдаги депутатлар сони 120 кишидан 90 кишига қисқартирилади.

    Жапаров янги конституция 1 июлдан кучга кириши мумкинлигини айтган.

    Мавзуга доир:

    • Қирғизистонда конституцияга тузатишлар киритиш ҳақидаги референдум бўлиб ўтмоқда
    • Қирғизистон президенти референдум куни октябрдаги норозиликларни «нопок сайловлар» билан изоҳлади
    • Қирғизистон конституцияси қайта ёзиб чиқилмоқда

    06.05.2021, 09:21   Изоҳ (0)   24766
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мьянмада сунъий йўлдош антенналаридан фойдаланиш тақиқланди. Қонунбузарларга бир йиллик қамоқ жазоси тайинланади

    05.05.2021, 23:42

    Исроил бош вазири ҳукумат тузишни уддалай олмади

    05.05.2021, 22:57

    Эронда швейсариялик дипломат кўп қаватли бинодан йиқилиб ҳалок бўлди

    05.05.2021, 21:56

    Трамп тарафдорлари билан мулоқот қилиш учун donaldjtrump.com сайтини ишга туширди

    05.05.2021, 21:11

    Тожикистон президенти Москвадаги Ғалаба парадига ташриф буюради

    05.05.2021, 20:22

    Қирғизистон президенти мамлакат конституциясининг янги таҳририни тасдиқлади

    05.05.2021, 19:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.