Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти Зангиотада туманида жойлашган уйда ёнғин келиб чиқди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Қайд этилишича, 5 май куни соат 11:01 да Тошкент вилояти Зангиота тумани «Олмазор» маҳалласида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 5 та ёнғин-қутқарув гуруҳлари бир неча дақиқада воқеа жойига етиб борган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг 250 квадрат метр майдони зарарланган. ФВВнинг тезкор ва самарали ҳаракатлари туфайли ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилди. Ёнғиндан хонадоннинг 300 квадрат метр майдони сақланиб қолинган.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Бундан аввал Хоразмдаги деҳқон бозорида, Тошкентдаги собиқ «ТАПОиЧ» ҳудудида ҳамда Яккасаройдаги синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қирғизистон
“Росатом” яна бир Марказий Осиё давлатида АЭС қурмоқчи
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Италия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди (фото) 
Маҳаллий
Андижонда ўғли ўлдириб, каналга ташлаб юборилган отанинг мурдаси Фарғонадан топилди