Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина олган ҳеч бир фуқарода COVID-19 билан касалланиш ҳолати аниқланмаган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Эслатиб ўтамиз, 1 майдан Ўзбекистонда вакцинациянинг иккинчи ойи бошланди. Вакцинациянинг биринчи босқичи 1 апрелдан бошланганди. Дастлабки босқичда 65 ёшдан катталар, сурункали касаллиги борлар, тиббиёт ва таълим муассасалари (мактаб ва боғча) ходимлари, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари эмланган. 4 май ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирусга қарши эмланганлар сони 960 минг кишидан ошди.

«Қарийб бир ой давомида 800 минг нафарга яқин аҳоли касалликка қарши эмланган, 8 минг нафардан ортиқ фуқаро касалликка йўлиққан. Бу ҳар 100 та эмланиш ҳолатига 1 та касалланиш ҳолати тўғри келяпти дегани. Таъкидлаш лозимки, ҳали вирусга қарши вакцина олган ҳеч бир фуқарода коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланмади. Шундай экан, ҳамюртларимиз вакцинация жараёнларида фаол бўлишлари касаллик тарқалишини тўхтатишнинг асосий омили бўлиши мумкин», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича апрель охирига қадар хавф ости гуруҳига киритилган аҳолининг 25,3 фоиз қисми коронавирусга қарши эмланган:

  • 65 ёш ва ундан катта фуқаролар — 350 263 нафар;
  • тиббиёт ходимлари — 265 217 нафар;
  • мактаб ўқитувчилари — 117 384 нафар;
  • мактабгача таълим муассасалари ходимлари — 36 699 нафар;
  • сурункали касаллиги бор фуқаролар — 28 218 нафар.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги касаллик тарқалишининг олдини олишда карантин талабларига амалга қилиш ва эмланиш зарурлигини эслатиб ўтган. «Агар шу икки чорани бирдек ишга солсак, коронавирусни енгиб чиқишимиз эҳтимоли икки карра ошган бўлади», — дея таъкидланади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Россия Давлат думаси Путиннинг Украинадаги барча мақсадлари барбод бўлганини тан олди
Дунё
Ражаб Тоййиб Эрдўғон парламентда қасамёд қилиб, Туркия президенти лавозимига киришди
Маҳаллий
Кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар талабага президент гранти берилади