Ирландия президенти Майкл Хиггинс актёр Том Хикининг вафоти муносабати билан нутқ сўзлаётганида унинг Берн зенненхунд зотли ити ўз хўжайинини ўйинга чалғитишга уринди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Кадр: YouTube

Хиггинснинг уй ҳайвони ўз хўжайинининг эътибори учун «курашган» — тумшуғи билан уни туртган ва президентнинг қўлидан бироз тишлаган, аммо тажрибали ирланд сиёсатчиси бунга эътибор қаратмасдан, нутқини давом эттираверган.

Етти ойлик ўйинқароқ кучукнинг лақаби Мисних. Президент билан у яқиндан — 2021 йилнинг мартидан бошлаб яшамоқда. Хиггинснинг шу зотга мансуб яна бир ити бор бўлиб, у ҳам тез-тез Ирландия янгиликларда кўриниш бериб туради.

Аввалроқ арканзаслик қизнинг мушуги нотиқлик санъати дарсида парда билан «жанг қилгани», бундан бехабар унинг эгаси эса ўз чиқишини давом эттиравергани тўғрисида хабар берилганди.