Ирландия президенти Майкл Хиггинс актёр Том Хикининг вафоти муносабати билан нутқ сўзлаётганида унинг Берн зенненхунд зотли ити ўз хўжайинини ўйинга чалғитишга уринди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Хиггинснинг уй ҳайвони ўз хўжайинининг эътибори учун «курашган» — тумшуғи билан уни туртган ва президентнинг қўлидан бироз тишлаган, аммо тажрибали ирланд сиёсатчиси бунга эътибор қаратмасдан, нутқини давом эттираверган.
Етти ойлик ўйинқароқ кучукнинг лақаби Мисних. Президент билан у яқиндан — 2021 йилнинг мартидан бошлаб яшамоқда. Хиггинснинг шу зотга мансуб яна бир ити бор бўлиб, у ҳам тез-тез Ирландия янгиликларда кўриниш бериб туради.
Аввалроқ арканзаслик қизнинг мушуги нотиқлик санъати дарсида парда билан «жанг қилгани», бундан бехабар унинг эгаси эса ўз чиқишини давом эттиравергани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)