• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Билл Гейтс 27 йиллик турмушидан кейин рафиқаси Мелинда билан ажрашаётганини эълон қилди

    Microsoft корпорацияси асосчиси, америкалик тадбиркор Билл Гейтс рафиқаси Мелинда билан ажрашаётганини эълон қилди. Бу ҳақда у Twitter’да ёзган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    «Узоқ мулоҳазалар ва муносабатларимиз устида кўп ишлангандан сўнг, биз никоҳимизни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилдик», — деди 65 ёшли саховатпеша тадбиркор.

    Гейтснинг таъкидлашича, 27 йиллик турмуши давомида у Мелинда билан уч нафар фарзандни вояга етказган ва биргаликда бутун дунёдаги инсонлар саломатлиги учун хизмат қиладиган фонд ташкил қилган.

    «Биз ҳали ҳам ушбу миссияга бўлган ишончимиз билан ўртоқлашамиз ва фонддаги ҳамкорлигимизни давом эттирамиз, аммо энди ҳаётимизнинг кейинги босқичида эр-хотин сифатида биргаликда ривожланишимизга кўзимиз етмайди», — дея таъкидлади тадбиркор.

    Microsoft асосчиси барчадан ўзининг ва рафиқасининг шахсий ҳаётини ҳурмат қилишни ҳамда янги мақомга яхшироқ мослашиш учун ёлғиз қолишга имкон беришни сўради.

    Forbes маълумотларига кўра, Гейтснинг бойлиги 124 миллиард долларни ташкил этади, у дунёдаги тўртинчи, АҚШдаги учинчи энг бой одам ҳисобланади. Ажрашиш ҳақидаги хабарида миллиардер рафиқаси билан мол-мулкни тақсимлаш ҳақида гапирмаган.

    Билл Гейтс рафиқаси билан 1987 йилда Microsoft’нинг матбуот брифинги чоғида танишган. Ўша пайтда Мелинда French компанияда бир неча йилдан буён савдо менежери бўлиб ишлаб келаётган эди.

    1994 йилда турмуш қурган жуфтликнинг уч нафар фарзанди бор — қизлари Женнифер ва Фиби ҳамда ​​ўғли Рори.

    2000 йилда эр-хотин АҚШдаги энг йирик хусусий фонд — Bill & Меlinda Gates фондига асос солган ва шу вақтдан бери фонд 53 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфлаган. Фонднинг асосий мақсадлари соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имкониятини ошириш, қашшоқликка қарши кураш, ахборот технологиялари ва таълим олиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат. Bill ва Меlinda Gates’дан ташқари фондга васийлик қилувчи яна бир киши америкалик инвестор Уоррен Баффетдир.

    Гейтс Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дунёдаги энг йирик ҳомийларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, уларнинг фонди қишлоқ хўжалигини ривожлантириш билан ҳам шуғулланади. 2021 йил январь ойида Гейтс Қўшма Штатлардаги энг йирик хусусий ер эгаси сифатида тан олинди, у 1000 кв. километрдан ортиқ ер майдонига эга, шундан 979,3 квадрат километр қишлоқ хўжалиги ерлари ҳисобланади.

    Маълумот учун 2019 йилнинг ёзида сайёрадаги энг бой одам, Amazon асосчиси Жефф Безос рафиқаси Маккензи Скотт билан ажрашган эди. Ажрашиш жараёнида Безос собиқ хотинига ўз компаниясининг 4 фоиз акцияларини берган, ўшанда улар 38,3 миллиард долларга баҳоланган.

    Мавзуга доир:

    • Фото: Дунёдаги энг бадавлат кишиларнинг умр йўлдошлари
    • Билл Гейтс иқлимни қутқариш лойиҳасига 2 млрд доллар инвестиция киритади
    • Билл Гейтс ўзининг коронавирус пандемиясига алоқаси борлиги тўғрисидаги миш-мишларга изоҳ берди

    04.05.2021, 13:23   Изоҳ (0)   34258
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мехикода метро кўприги поезд билан бирга қулаб тушди, 13 киши ҳалок бўлиб, 70 киши жабрланди (видео)

    04.05.2021, 11:10

    Колумбияда солиқ ислоҳотига қарши норозилик намойишларида 19 киши ҳалок бўлди, қарийб 850 киши жабрланди (видео)

    04.05.2021, 10:43

    Қирғизистон прокуратураси Тожикистон билан низони «бостириб кириш» деб атади, Тожикистон прокуратураси эса Қирғизистоннинг ҳаракатларини «тажовузкорлик» деб баҳола...

    04.05.2021, 09:59

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва унинг рафиқаси коронавирусга қарши эмланди

    03.05.2021, 20:57

    Тожикистон Бош прокуратураси қирғизистонлик ҳарбийларга қарши жиноий иш очди

    03.05.2021, 17:12

    Исроилда аҳолининг 75 фоизи эмланди, Грузияда жамоат транспорти тўхтатиб қўйилди, Греция карантиндан чиқишни бошлади. Коронахабарлар

    03.05.2021, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.