Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси вице-президенти Сакен Пўлатов Осиё бокс конфедерациясининг (ASBC) вице-президенти лавозимига сайланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Пўлатов дам олиш кунлари ўтказилган Ижроқўм аъзолари йиғилишида катта фарқдаги овоз билан Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти лавозимига сайланган.

Сакен Пўлатов 2019 йилнинг апрель ойида Бангкокда ўтказилган ASBC бош ассамблеяси давомида Ижроқўм аъзолигига сайланганди. 2020 йилнинг декабрь ойидан бошлаб Осиёда боксни ривожлантириш жамғармаси раҳбари этиб тайинланган.

Пўлатов 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Сакен Пўлатов бир неча йил Тошкентнинг «Локомотив« футбол клуби тизимида (қайси лавозимдалиги маълум эмас) фаолият юритган. У, шунингдек, Orient Finans Bank бошқарув кенгаши раислиги лавозимида ишлаган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар