Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал жавоб баҳслари 4 ва 5 май кунлари бўлиб ўтади. УЕФА мазкур ўйинларда фаолият юритадиган ҳакамларни маълум қилди.
«Манчестер Сити» ва «ПСЖ» ўртасидаги учрашувни Бёрн Куйперс бошчилигидаги нидерландиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. VAR тизимида Пол ван Бокел ва Деннис Ҳаглер ишлайди. Тўртинчи ҳакам — Тасос Сидирорулос (Греция).
«Манчестер Сити» — «ПСЖ» учрашуви Тошкент вақти билан 4 майдан 5 майга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
«Челси» — «Реал» ўйини эса италиялик Даниэле Орсатога ишониб топширилган. Видеотакрорларга Массимилиано Иррати ва Марко Гуита жавобгар бўлади. Тўртинчи ҳакам — Давиде Масса.
Мазкур баҳс 5 майдан 6 майга ўтар кечаси 00:00 дан старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Орсато ЕЧЛ 2019/20 йилги мавсумида «Реал»нинг 1/8 финал дастлабки баҳси доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши ўйинида (1:2) ишлаган. Унда ҳакам мадридликлар дарвозаси томон пенальти белгилаган ва Серхио Рамосга қизил карточка кўрсатганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)