Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду туринликлар сафида жарима зарбаларидан унумли фойдалана ололмасликда давом этмоқда.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Португалиялик футболчи А Серия 34-тури доирасида «Удинезе»га қарши кечган 2 май кунги ўйинда (2:1) дубль қайд этди. Роналду ушбу учрашувда жарима зарбасини ижро этди, бироқ унинг зарбаси жонли деворга тегди.

36 ёшли футболчи «Ювентус» сафида 70 марта жарима зарбасини ижро этди ва уларнинг биттаси голга айланди. Бу зарбаларнинг 47 таси (67 фоизи) жонли деворга тегиб қайтди.

Роналду жорий мавсум А Серияда 30 учрашув ўтказиб, 27 та гол ва 3 та голли узатма муаллифига айланди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар