33-турдан кейин «Манчестер Юнайтед» 67 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди, жамоа пешқадам «Манчестер Сити»дан 13 очкога ортда қолмоқда. «Ливерпуль» эса 54 очко билан 6-поғонани банд этган. Агар мазкур учрашувда «Ливерпуль» ғалаба қозонганида, «Сити» чемпионликни тантана қилган бўларди.