Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (9-0, 7 КО) «Алдама мени» кўрсатувида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган жангидаги ғалабаси учун қанча гонорар олганини айтди.
Боксчининг сўзларига кўра, у мазкур жангдаги ғалабаси учун 200 минг АҚШ доллари миқдорида гонорар олган ва пулларнинг барчасини ота-онасига берган.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев апрель ойида бўлиб ўтган жангда япониялик Рёсуке Ивасани бешинчи раундида нокаутга учратиб, ўз камарларини ҳимоя қилганди.
Бунгача 26 ёшли боксчи 2020 йилнинг январида Даниэль Романни мағлуб этиб, бир йўла иккита чемпионлик камарига эга чиққанди.
Изоҳ (0)