• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда вазирлар 490 млн, ҳокимлар 245 млн сўмгача бўлган хизмат машиналарини миниши белгиланди

    Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорга асосан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари тасдиқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Унга кўра:

    • вазирлар, давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига бириктириладиган хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — БҲМнинг 2000 баравари (490 миллион сўм)дан;
    • уларнинг ўринбосарлари хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — 1500 баравари (367,5 миллион сўм)дан;
    • туман ва шаҳар ҳокимлари хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — БҲМнинг 1000 баравари (245 миллион сўм)дан;
    • давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, туман, шаҳар ҳокими ўринбосарлари хизмат автотранспорти нархи — БҲМнинг 700 баравари (171,5 миллион сўм)дан ошмаслиги белгиланди.
    Шунингдек, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларини янгисига алмаштириш ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларга ўтказиб бериш автотранспортдан камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг амалга оширилиши мумкинлиги белгиланди (фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган автотранспорт воситалари бундан мустасно).

    Қарорга кўра, давлат ташкилотларида фойдаланишда мавжуд бўлган хизмат автотранспортлари икки ой ичида хатловдан ўтказилади ва белгиланган меъёрлар бўйича лимитдан ортиқча бўлган хизмат автотранспортлари рўйхати шакллантирилади.

    Бундан ташқари, шакллантирилган рўйхат асосида ортиқча хизмат автотранспорт воситалари 2021 йил 1 августга қадар электрон аукцион савдоларига қўйилиши белгиланди.

    Шу билан бирга, давлат органлари ходимларининг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадларида фойдаланганликлари учун компенсация тўлаш тартибини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси (уч ой муддатда) ишлаб чиқилиши қайд этилган.

    Мавзуга доир: Қашқадарё ҳокими ҳудуддаги барча ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат машинаси сотиб олишни тақиқлади

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил ноябрь ойи бошида Зарбдор тумани ҳокими Зафар Рўзиев Captiva хизмат машинаси бўла туриб, 370 миллион сўмга Trailblazer, шунингдек, пандемия даврида Учқўрғон, Поп, Қўшработ ва Нарпай туманлари ҳокимликлари ҳам Trailblazer сотиб олгани тўғрисида хабар берилганди. Денов тумани ҳокимлиги эса карантин кучайтирилган пайтда — 2020 йилнинг июлида 398 миллион сўмга Trailblazer LTZ-AT, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳам июлда бюджет маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 579 миллион сўмга Toyota LC200 автомобилини ҳамда сентябрь ойида қарийб 400 миллион сўмга Trailblazer LTZ-AT русумли автомобиль харид қилган.

    Бундан ташқари, Мирзачўл тумани ҳокимлиги 370 миллион сўмга Trailblazer, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳоким ўринбосарига 349 миллион сўмга Equinox, ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчисига, ёрдамчиси ҳамда ишлар бошқармаси бошлиғига 621 миллион сўмга 3 та Tracker хизмат машиналари сотиб олган.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов мансабдор шахслар пандемия шароитида давлат маблағларининг самарали сарфланиши нақадар муҳим эканлигини тўла англаб етмаётгани, қиммат нархлардаги хизмат автотранспортларини харид қилинаётганига муносабат ҳам билдирган. Шунингдек, Президентнинг янги қарорига кўра, туман ҳокимларига нархи 267,5 миллион сўмдан юқори хизмат автомобили сотиб олиш тақиқланиши мумкинлиги маълум қилинганди.

    01.05.2021, 23:38   Изоҳ (0)   30158
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2021 йилда биринчи бор ойлик инфляция даражаси 1 фоиздан ошиб кетди

    01.05.2021, 22:35

    Жанубий Кореяга 63 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун жўнаб кетди

    01.05.2021, 21:35

    Сирдарёдаги ўқув муассасалари 14 кунлик масофавий таълимга ўтди

    01.05.2021, 21:16

    «Бир кунда беш марта ўлиб-тирилдим». Сардоба тошқинида қабристондаги ўғилларини қутқараман деб сувда оқиб кетган Муҳаммадали ҳикояси

    01.05.2021, 20:37

    Намангандаги туғруқхонадан соғ аёлнинг жасади чиққани айтилмоқда. Ҳолатни прокуратура назоратга олди

    01.05.2021, 20:16

    Қашқадарё прокурори: Вилоятда 75 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган

    01.05.2021, 19:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Систит — бу уят эмас!


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Модрич ўрнига 100 млн евролик футболчи харид қилмоқчи

    Спорт | 2 июн, 16:32

    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

    Реклама | 2 июн, 16:30

    Ойликнинг ярми кредитга кетмоқда: Марказий банк аҳоли қарз тўлолмай қолишидан хавотир билдирди

    Иқтисодиёт | 2 июн, 16:22

    Миср чўлларида янги шаҳар қурилади

    Дунё | 2 июн, 16:20

    “Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам ортдамиз” — сенатор одил судлов масаласида

    Ўзбекистон | 2 июн, 16:16

    Ўзбекистонда доллар курси ошди

    Ўзбекистон | 2 июн, 16:11

    Қозоғистон картошка нархи ошишида Ўзбекистонни айблади

    Ўзбекистон | 2 июн, 15:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.