Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ёнғоқ ёғи солиб тайёрланадиган африкача таом рецептини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: Lifehacker

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • мол гўшти — 450 грамм;
  • ўсимлик ёғи — 3 ош қошиқ;
  • ёнғоқ ёғи — 3 ош қошиқ;
  • пиёз — 2 дона;
  • саримсоқ пиёз — 2-4 дона;
  • занжабил — 15-20 грамм;
  • сабзи — 2 дона;
  • булғор қалампири — 1 дона;
  • томат пастаси — 2 ош қошиқ;
  • ўзининг шарбатида пишган помидор — 450 грамм;
  • товуқ бульони — 500 мл;
  • туз ва мурч;
  • шакар.
Тайёрланиш жараёни:
  • Бўлакларга бўлинган мол гўштини икки ош қошиқ ёғ солинган товада қовуриб олинг.
  • Пиёз ва саримсоқни майдаланг. Занжабилни қирғичдан чиқаринг.
  • Сабзи, булғор қалампирини тўртбурчак шаклда тўғранг.
  • Гўшт пишириб олинган товада пиёз қовуринг ва туз сепинг.
  • Пиёзга саримсоқ, занжабил қўшиб аралаштиринг.
  • Сабзавотларга томат пастасини қўшинг.
  • Гўштни қайта қўшинг, помидор, бульон, сабзи ва булғор қалампирини қўшинг.
  • Қайнаб чиққанидан кейин ёғ, туз, мурч ва шакар қўшинг.
  • Қопқоғини ёпиб, 40-50 дақиқа давомида пишириб олинг.
  • Кўкат ва сметана билан безанг.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар