• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ёнимиздаги ётоқхона хароба аҳволда бўлса-ю, биз устун қурамиз, деб халқнинг жиғига тегиб ўтирсак». Зоир Мирзаев 1 млрд 350 млн сўмга байроқ ўрнатиш фикридан қайтди

    Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев Қарши шаҳрида 1 миллиард 350 миллион сўмга қуриб битказилиши мўлжал қилинган байроқ устундан воз кечди ва байроқ учун мўлжалланган маблағни хароба ётоқхонага сарфлашини маълум қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Қаршидаги хароба ҳолга келган ётоқхона.

    Қаршидаги хароба ҳолга келган ётоқхона.
    Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

    «Аввало, ушбу масалани кенг жамоатчилик эътиборига олиб чиққан ОАВларга раҳмат. Ҳар биримизнинг Ватанимизга бўлган муҳаббатимиз чексиз. Рамзлари ҳам қадрли. Лекин бунинг учун халқдан, тадбиркорлардан келаётган маблағ эвазига бу қийматдаги қурилишни бугунги вазиятда сарфлаш бефойдадек, чоғи. Бу фикрни ижтимоий тармоқларда кўпчилик юртдошларимиз ҳам билдириб ўтишибди.

    Ўзим ҳам даволанишда бўлганим сабабли шифохонада ушбу хабарни ўқиб қолдим. Муҳтарам юртбошимизнинг талаб ва мақсадлари халқни рози қилиш, халқнинг яшаш шароитларини яхшилашдан иборат бўлиб турган бир пайтда бу каби қурилиш ишларига ўзим ҳам қаршиман.

    Қаршидаги хароба ҳолга келган ётоқхона.

    Қаршидаги хароба ҳолга келган ётоқхона.
    Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

    Ҳар куни аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида туман ва шаҳарларда бўламан. Яқинда Қарши шаҳридаги 136-сонли оилавий ётоқхонага бориб, уйсиз фуқароларимизнинг мажбурликдан харобага айланган бинода қўним топгани мени қийнади. Мен билан ҳамроҳ бўлган раҳбарларнинг ҳам озроқ бўлса-да, виждони қийналган бўлса керак. Айримлари ҳаёт синовларини енгиб ўта олмаган бўлса ҳам, уларнинг шириндан шакар фарзандларида нима гуноҳ? Улар ҳам бахтли яшашга ҳақли», — деган Зоир Мирзаев байроқ воқеасига муносабат билдирар экан.

    Вилоят ҳокими катта маблағга устун қуриш ҳақидаги фикр жамоатчилик жиғига тегганини таъкидлайди.

    Қаршидаги хароба ҳолга келган ётоқхона.

    Қаршидаги хароба ҳолга келган ётоқхона.
    Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

    «Энг катта кечиримлиликни, меҳрни давлат раҳбаримизнинг ‘Меҳр’ операциялари кўрсатиб берди. Аёллар ва юзлаб бегуноҳ болалар юртимизга қайтарилган бир пайтда ёнимиздаги ётоқхона хароба аҳволда бўлса-ю, биз устун қурамиз, деб халқнинг жиғига тегиб ўтирсак. Ушбу хароба ётоқхонани таъмирлаш учун 2,5-3 миллиард сўм атрофидаги маблағ манбасини қаердан топишни билмай тургандим. Устун учун сарфланиши режа қилинган 1 миллиард 350 миллион сўмни ушбу ётоқхона таъмирига йўналтирамиз. Қолган маблағнинг ҳам манбасини топиб, ушбу ётоқхонани катта тантана билан топширамиз. Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамига устун эмас, фуқароларимиз учун шинам хонадонлар туҳфа қиламиз. Хўш, нима дейсизлар?», — дея жамоатчиликка мурожаат қилган вилоят ҳокими.

    Зоир Мирзаев устун қурилиши масаласига ҳам тўхталиб, «Бирор ҳомий томонидан ихтиёрий қўллаб-қувватлансагина қурилади. Давлат бюджетидан маблағ сарфланмайди», деган.

    Қаршидаги хароба ҳолга келган ётоқхона.

    Қаршидаги хароба ҳолга келган ётоқхона.
    Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис депутати Дониёр Ғаниев Қаршида 1 миллиард 350 миллион сўмга қурилаётган байроқ устун масаласига эътибор қаратиб, 2020 йил Фарғонада ҳам шундай ташаббус илгари сурилганини, бироқ вилоят ҳокими байроқ устун қурилиши учун 1 миллиард сўм маблағ кераклигини эшитгач, ташаббускорларни ҳайдаб юборганини маълум қилганди. Қашқадарёлик блогер Умид Каримов эса вилоятнинг Деҳқонобод туманида қад ростлаган 40 метрлик байроқ 164 миллион 900 минг сўмга тушганини, кўриниши жиҳатидан шу байроқдан фарқ қилмайдиган 62,5 метрлик байроқ эса 1 миллиард 350 миллион сўмга баҳоланаётганидан ажабланишини ёзганди.

    Мавзуга доир: Қаршида баландлиги 62,5 метрли байроқ ўрнатилади

    30.04.2021, 16:23   Изоҳ (0)   24722
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар аҳолиси сони 2,7 млн кишидан ошди

    30.04.2021, 16:11

    Ўзбекистондаги яна 3 та ОТМда ўқув жараёнлари онлайн шаклга ўтказилди

    30.04.2021, 15:58

    Тошкентда 101 ёшли отахон коронавирусдан соғайиб чиқди

    30.04.2021, 15:34

    Видео: Сергелида лўлиларни қуваётган милиция ходими

    30.04.2021, 15:10

    ЎФА ва ПФЛ «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати» доирасида футбол турнири ўтказади

    30.04.2021, 14:36

    Самарқандда вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи фаолиятига қониқарсиз баҳо берилди

    30.04.2021, 14:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.