• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Душманимга ҳам раво кўрмайман!..» Сардоба фалокати сабаб дарбадарликни бошдан кечирган ва 1 майни эслашни хоҳламайдиган Ойсафар ҳикояси

    Бир йил аввал, 2020 йилнинг 1 май куни Сардоба сув омбори ёрилиб, уйларни бирин-кетин сув босаётган вақтда Сирдарёдан узоқдагиларни қўя туринг, уйига шу омборнинг суви тошиб кирганларнинг ўзи ҳам аслида нима бўлаётгани яхши англамаган. Англай олмасди ҳам. Қандайдир арзимас бир неча соат ичида юз берган фожиа бир неча ойлик саргардонликка арзишини ўша вақтда Ойсафар Қурбоналиева ҳам билмаган.

    «Дарё» Сардоба сув омбори фалокати билан боғлиқ туркум хотираларни эълон қилиб бормоқда. Аввалроқ омбордан сув тошиб чиқаётганига биринчилардан бўлиб гувоҳ бўлган Давлат Раҳмоновнинг ҳикояси эълон қилинган эди — у Ойсафарнинг қайноғасидир.

    Ойсафар фермада ишламайди, лекин ҳар тонг қоронғида «дом»дан чиқиб, тошқин яксон қилган уйи томон боради. Сигир соғгани. Салкам икки чақирим йўлни овсинлари билан бирга пиёда босиб ўтади. Челак кўтариб. Ўша саҳар ҳам у соат 04:00 да сигирларидан бирини соғиб, бошқаларининг олдига бормай, ичкарига кирган, эрини уйғотган.

    Ойсафар Қурбоналиева (ўнгда) ҳар тонг овсини билан бирга тошқин оқизиб кетган ҳовлисига сут соғгани келади.

    Ойсафар Қурбоналиева (ўнгда) ҳар тонг овсини билан бирга тошқин оқизиб кетган ҳовлисига сут соғгани келади.
    Фото: «Дарё» / Шаҳбоз Озодов

    «Қаранг дедим, роса шовқин кучайяпти-ку, дедим. Сув омборида ‘рибхоз’ (балиқчилик хўжалиги — ‘Дарё’ изоҳи) очиляпти, бульдозерлар ишлаяпти, шунинг шовқини шекилли, деди. Эшикдан қайтиб чиқаёцам, иккинчи хонадан телефон овози эшитилди. Акам экан (қайноғасини назарда тутяпти — ‘Дарё’ изоҳи), жуда кўп телефон қилибди. Укасини сўради, ётибди, дедим. ‘Омборни сув урибди, бола-чақангни олиб, чиқиб кет’, деди», — деб хотирлайди у.

    «Сув урди» деганда аёл аввалига ҳеч нарсани тушунмаган, аммо эри «омбор урибди» деган гапни эшитибоқ ўрнидан сакраб турган. Туғилганига ҳали 25 кун ҳам бўлмаган чақалоғини йўл-йўлакай қип-яланғоч қилиб бешикдан ечиб олишган, қолган икки боласи билан трактор тиркамасига чиққан. «Тиркама аёллар ва болалар билан тўлган эди, эркакларимиз ортимиздан пиёда югуриб кетган», — деб эслайди у. Ярим йўлда тиркаманинг ғилдираги панд берган.

    Ўшанда Ойсафарнинг ўзи «пешиндан кейинми, жуда бўлмаса кечаси яна қайтиб келамиз-да», деб хаёл қилган. Аммо унинг хўжайини фақат 3 майдагина пойдеворидан бошқа ҳеч нарсаси қолмаган уйидан хабар олиш учун қишлоққа қайта олган. Ўзи эса дастлаб ёш боласи билан Боёвутга, қизлик уйига кетган. Шу билан бир неча ойлик дарбадар ҳаёт бошланган. Кимдир «компенсацияга уй олиш учун қишлоғинг жойлаштирилган мактаб ё коллежда яшашинг» керак дегани учун, «балки алоҳида хона қилиб берса, яшаса бўлар», деган хаёлда уч боласи билан коллежга ҳам борган.

    «Битта синфхонага уч-тўрт хўжаликни жойлаштирган», — дейди Ойсафар, девор ўрнига парда тортилган «Ҳамма алоҳида телевизор қўйиб олган. Овқатланиш спорт-залда, умумий. Ёш болага бўлмайди бу жой, дедим», — деб эслайди у. Хўжайини ҳам «пулини тўласам ҳам, тинчгина квартирада турамиз», деб оиласини олиб чиқиб кетган. Ижарада яшаган даврларини эсларкан, унинг кўзларига ёш қалқийди. Ёзнинг саратонида «дом»да ёш бола билан жуда қийналганини, ҳадик билан яшаганини оғриқ билан хотирлайди.

    Биринчи турган ижара уйнинг эгаси: «Келин тушираман, уйни бўшат», деган. Яна ижарага уй излашган. Топилавермагач, таниш бировнинг уйига бир ойга жойлашишган. Кейин яна бошқа уй, яна бошқа ижара жой. Президент номидан берилган 40 миллион сўмлик товон пули шундай «кўч-кўч»ларда тамом битган. Ноябрь бошида эри хурсанд бўлиб, «бизга уй бериладиган бўлди, мана», деб келганида, сўнгги ижарага олинган уйнинг эгаси: «Бўлди, дом олдинглар, чиқинглар», деган. Ойсафар ўшанда ёмғирли бир кунда қайноғаси янгитдан, пишиқ ғиштдан кўтарган ҳовлининг бир чеккасига кўчиб чиқишганини яхши эслайди.

    Ойсафар Қурбоналиева.

    Ойсафар Қурбоналиева.
    Фото: «Дарё» / Шаҳбоз Озодов

    Ойсафар сувда оқиб кетган икки хонали ҳовли-жойи ўрнига янги қурилган кўп қаватли уйдан икки хонали уй берилганига, энди ўзининг, ўз-ўзининг бошпанаси борлигига шукрлар қилади. Лекин 1 май яқинлашавергани сайин бошдан кечирганлари ёдига тушаверади, мисли кўрилмаган қийинчиликлар, саргардонликларни унута олмаслигидан азият чекишини яширмайди. Болаларининг фотосуратлари, ўзининг тўйидан хотира лавҳалар сувда оқиб кетганини йиғлагудек гапиради.

    «Йиғиб-терган нарса ҳеч нарсамас, Худо одамнинг пешонасига берсин экан. Фақат диққатчилик, сарсончиликни ҳеч кимнинг бошига солмасин. Душманимга ҳам раво кўрмайман бошпанасиз қолишни. Шундай бўлдики, қўлимда пул бор, уй йўқ. Худо берди, Президентимиз берди», — дейди у. Мавзунинг бошқа қирралар ҳақида қанча бошқа саволлар берсак ҳам, биз уни эшикма-эшик юрган сарсон кунлар хотирасидан айира олмаслигимизни тушундик.

    Ойсафарнинг ҳикояси билан қуйидаги видео орқали тўлиқ танишиш мумкин:

    Мавзуга доир:«Тирик қолсам бораман, бўлмаса рози бўл». Сардоба тошқинига биринчилардан бўлиб юзма-юз келган Давлат ҳикояси

    Муаллифлар: Мустаҳкам Тангриёрова, Мусулмонбек ИброҳимовСуҳбатдошнинг сўзларини ёзиб олди: Миролим ИсажоновМуҳаррир: Муҳрим Аъзамхўжаев

    30.04.2021, 18:31   Изоҳ (0)   79778
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилган блогер Миразиз Бозоровни дўппослаб кетган шахснинг фотороботи эълон қилинди

    30.04.2021, 18:11

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси уч кунлик пастлашдан сўнг яна кўтарилди

    30.04.2021, 17:47

    Сардоба сув омборини қуриш учун ажратилган бюджет маблағларининг қанчалик қонуний сарфлангани юзасидан тергов давом этмоқда

    30.04.2021, 17:36

    «Ўзгидромет» май ойининг дастлабки икки кунида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    30.04.2021, 17:24

    ФВВ вакили Сардоба сув омборида юз берган фалокатнинг асосий сабабларини санаб ўтди

    30.04.2021, 16:47

    «Ёнимиздаги ётоқхона хароба аҳволда бўлса-ю, биз устун қурамиз, деб халқнинг жиғига тегиб ўтирсак». Зоир Мирзаев 1 млрд 350 млн сўмга байроқ ўрнатиш фикридан қайтд...

    30.04.2021, 16:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский 18 август куни Вашингтонда Трамп билан учрашади

    Дунё | 16 август, 14:31

    Америкалик олимлар фикрни овозлантириш учун мия имплантини яратди

    Дунё | 16 август, 14:14

    Жиззахда мактабга ишга қабул қилиш учун пора сўраган масъул қўлга тушди

    Ўзбекистон | 16 август, 13:58

    “Манчестер Сити” Родриго билан 5 йиллик шартнома тузмоқчи

    Спорт | 16 август, 13:35

    Хитойда 75 ёшли пенсионер сунъий интеллектда яратилган аёл туфайли хотини билан ажрашмоқчи бўлди

    Лайфстайл | 16 август, 13:23

    Хитой ҳукумати армия ҳақида ноқонуний контент жойлаштирган бир қатор онлайн манбаларни аниқлади

    Дунё | 16 август, 13:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.