• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ойлар султони — Рамазон: Саҳарлик ва ифторликнинг фазилати

    «Дарё» интернет-нашри ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Muslim.uz» портали ўзаро ҳамкорликда муборак ойга бағишланган «Ойлар султони — Рамазон» лойиҳасини тақдим этади.

    Лойиҳа доирасида таниқли уламолар ва диний соҳа ходимлари моҳи Рамазон фазилати тўғрисидаги ояти карималар, ҳадиси шарифлар шарҳи ҳамда рўза тутиш билан боғлиқ саволларга жавоб беради.

    Мавзуга доир:

    • Ойлар султони — Рамазон: Аввал намозми ё ифтор? Рўзадор кундузи чўмилиши мумкинми?
    • Ойлар султони — Рамазон: Рўзадор киши рўза тутмаганларга овқат соца бўладими? Рўзадор ҳолимда оғриётган томоғимга спирт суришим мумкинми?
    Навбатдаги суҳбат Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мутахассиси Абдуғофур Ниёзқулов билан уюштирилди.

    Абдуғофур Ниёзқулов.

    Абдуғофур Ниёзқулов.
    Фото: «Muslim.uz»

    Саҳарлик ва ифторликнинг фазилати

    Рамазон рўзаси бошланганда кўп учрайдиган саволлардан бири шуки, «Саҳарлик қилмаса ҳам бўладими?», «Ифторда кўпроқ таом еб, саҳарликка турмаса ҳам бўладими?» ёки айнан шундай бўлмаса-да, шу маънодаги саволлардир. Бунинг жавобини Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан топиш мумкин.

    У зот: «Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарликда барака бор», дедилар (Имом Бухорий ривояти). Мазкур ҳадисдан маълум бўлмоқдаки, рўза тутувчи инсон саҳарликка эъиборсиз бўлмаслиги лозим. Чунки Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам «Саҳарликда барака бор» дея хабар бермоқдалар. Муҳаддисларнинг айтишича, ҳадисдаги «барака» сўзидан, шаръий ва баданий барака тушунилади.

    Шаръий барака қуйидагилардир:

    1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга тобе бўлиш, у зотга амалий эргашиш, қисқаси — ҳаётида суннатни жорий қилиш.

    2. Ибодатга рағбат қилиш, яъни саҳарлик қилувчи саҳарлик қилиш билан Набий соллоллоҳу алайҳи васалламга итоат этишни ният қилса, саҳарлигининг ўзи алоҳида ибодатга айланади. Қолаверса, саҳар вақти дуолар ижобат бўлади. Саҳарликка турган инсон турли зикрлар билан машғул бўлса, дуолар қилса, айни муддао. Истиғфор айтса, гуноҳлари кечирилади. Аллоҳ таоло шундай деган: «Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар» (Зорият сураси, 17-оят).

    3. Бомдодни жамоат билан ўқиш. Шунинг учун Рамазонда бомдод намозига келган жамоат бошқа вақтдагидан кўпроқ бўлади. Чунки кўпчилик саҳарликка тургани сабабли бу фазилатга эришган бўлади.

    4. Саҳарлик қилиш билан аҳли китобларга хилоф қилиш бор. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биз ва аҳли китобнинг рўзасини ажратиб турувчи нарса саҳарлик қилиш», деганлар.

    Баданий барака:

    Рўзани мукаммал адо этиш учун баданни озуқлантириш, бунда кун давомида очлик ва ташналик сабабли содир бўлиши мумкин бўлган гуноҳлардан тийилиш бордир.

    Баъзи рўзадорлардан содир бўладиган яна бир хато, ифторликни кечиктириброқ қилиш. Улар бунда, «Шунча чидадик, яна озгина сабр қилайлик», дея оғиз очишни кечиктиради ва бу ишларини тақвога йўяди. Аслида бу хато.

    Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай деганлар: «Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар яхшиликда бўлурлар» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари). Бошқа бир ҳадисда эса, «Модомики одамлар ифторни тез қилишар экан, дин устун бўлур. Чунки яҳудий ва насронийлар уни кечга сурурлар», деганлар (Абу Довуд ривояти).

    Демак, аслида вақт кириши билан оғиз очиш суннат экан. Асл тақво эса суннатга эргашишдадир.

    Рамазон ойининг номларидан бири «раҳмат мағфират» ойидир. Аллоҳ таоло ўн икки ойнинг бирини «раҳмат мағфират» ойи қилиб қўйишининг сабаби — инсон йил давомида дунё ишлари билан машғул бўлиб, қалбида пайдо бўлган ғафлат сабаб унинг руҳониятида пасайиш содир бўлади. Натижада инсоннинг гуноҳга мойиллиги ошиб, тоат-ибодатларга, яхшилигу силаи раҳмга бўлган рағбати озайиб кетади.

    Инсондаги мана шу маънавий касалликни муолажа қилиш учун Аллоҳ таоло йилда бир ойни даволаниш ойи қилиб қўйди. Мўминлар Рамазонда бир ой рўза тутиб, нафсларини жиловлаб, ахлоқларини сайқаллаб олади. Бу билан Рамазондан кейин гўёки ҳар бир инсон учун янги ҳаёт бошланади. Аллоҳ таоло бизга Рамазон ойида барча маънавий касалликлардан холи бўлиб, Рамазондан сўнг янги, Ўзининг ризолигига мувофиқ гўзал ҳаёт кечиришни насиб айласин.

    Маълумот учун: Сизда шаръий масалаларда саволлар бўлса, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Telegram’даги @diniysavollar каналига, «savollar.muslim.uz» сайтига ёки фатво бўлимининг 78-150-33-44 рақамли колл-марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

    29.04.2021, 03:37   Изоҳ (0)   44406
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаевга биринчи ўринбосар тайинланди

    29.04.2021, 00:15

    Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги авиапарвозлар май ойида қайта тикланади

    28.04.2021, 23:34

    Қашқадарёда онасига тегишли ерни 40 млн сўмга сотиб юбормоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

    28.04.2021, 23:10

    Андижонда муқаддам судланган ҳокимлик вакили пора билан қўлга тушди

    28.04.2021, 22:45

    Ўзбекистон уч ойда «Ёшлар дафтари»га киритилган 271 мингдан ортиқ йигит-қизнинг бандлиги таъминланди ва бу ҳали ҳаммаси эмас

    28.04.2021, 22:22

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Тошкент метросида содир бўлаётган ҳодисаларни йўловчиларни ташиш мажбуриятларининг бевосита бузилиши деб атади

    28.04.2021, 22:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Япония келажак сари юриш учун ўтмиш билан юзлашиши шарт” — Жанубий Корея президенти

    Дунё | 16 август, 20:47

    “Мен президент эканман Хитой Тайванга ҳужум қилмайди” — Трамп

    Дунё | 16 август, 19:54

    “Ноттингем Форест” “Манчестер Сити” ҳимоячиси учун 25+5 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 16 август, 19:52

    “Африка кичик эмас!” — Африка иттифоқи харита проексиясини ўзгартиришни талаб қилмоқда

    Дунё | 16 август, 19:44

    “Трамп савдо муносабатларимиз ҳақида ёлғон гапирмоқда” — Бразилия президенти

    Дунё | 16 август, 18:16

    Қайси соҳадаги тадбиркорлар солиқ тўлашдан энг кўп қочаётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 16 август, 17:51

    Саратон ҳужайраларида илк бор деменцияга ўхшаш жараёнлар аниқланди

    Илм-фан | 16 август, 17:28

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди (видео)

    Дунё | 16 август, 17:11

    Астрономлар осмонда бир вақтнинг ўзида олтита сайёрани қандай кузатиш мумкинлигини айтиб берди

    Дунё | 16 август, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.