• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коронавирус пандемияси тезлашди, Испания сайёҳлар учун очилади, COVID-19’га нисбатан иммунитет қанча вақт сақланади? Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 149 647 719 кишига етди. Касалланганлар сони бўйича АҚШ (32,2 миллион), Ҳиндистон (18,3 миллион), Бразилия (14,5 миллион), Франция (5,6 миллион) ва Туркия (4,7 миллион) етакчилик қилмоқда. Шунингдек, COVID-19 оқибатидаги ўлимлар сони 3 151 397 тани ташкил қилмоқда.

    Мумбай кўчаларидаги граффити.

    Мумбай кўчаларидаги граффити.
    Фото: Zuma

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Панамерика минтақавий бўлинмаси раҳбари Карисса Этьен маълум қилишича, коронавирус пандемияси ҳали якунлангани йўқ. Аксинча, COVID-19 тарқалиш суръатларининг ошиши қайд этилмоқда.

    «Бизнинг минтақамиз ҳамон бу пандемия қамровида қолмоқда… Жанубий Американинг бир нечта мамлакатларида шу йилнинг илк тўрт ойидаги вазият 2020 йилдагига нисбатан янада ёмонроқ бўлди. Бу шуни кўрсатадики, биз бу пандемияни фақат вакциналардан тезкор ва адолатли тарзда фойдаланиш ҳамда самарали профилактика чораларини биргаликда қўлласаккина енгиб ўтишимиз мумкин. Бу пандемия ҳали тугаш у ёқда турсин, тезлашяпти», — деди Этьен.

    Мавзуга доир: ЖССТ: Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кетма-кет 7 ҳафтадан буён кўпаймоқда

    Коронавирус билан касалланганлар ёки унга қарши вакцина олганлар, тахминан, ҳар ярим йилда антитаналар даражасини текширтириб туриши керак, деди инфекционист-шифокор, тиббиёт фанлари доктори Николай Малишев.

    «Шуни эсда тутиш керакки, антитаналар абадий эмас. 5—6 ойдан кейин иммунитет тушиб кетиши ҳақида қачонлардан буён айтилади. Ҳақиқатан ҳам, касалликдан кейин ярим йил ўтиб, антитаналар миқдорини текшириб кўриш ва бир неча ойда бир марта бу таҳлилни қайтариб туриш мумкин», — деди Малишев.

    Унинг сўзларига кўра, буни битта лабораториянинг ўзида амалга ошириш керак, чунки турли лабораторияларда тест тизимлари турлича бўлиб, кўрсаткичлар ҳам турлича чиқади.

    Мавзуга доир: ЖССТ: Дунё аҳолисининг 10 фоизидан камроғида коронавирусга қарши антитана мавжуд

    Испания ҳукумати июндан, коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги умумевропа рақамли сертификати жорий қилинганидан кейин, хорижлик саёҳатчилар учун мамлакатни очиб қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Испания туризм вазири Фернандо Вальдес маълум қилди.

    Унинг сўзларига кўра, дастлаб сайёҳлар май ойидаёқ «синов режими»да киритила бошлайди ва шу тариқа июндаги вазият прогноз қилинади.

    «Испания июнда бутун дунёдаги саёҳатчиларга ташриф учун очилганини хабар қилишга тайёр бўлади», — деди Вальдес.

    Унинг қўшимча қилишича, Евроиттифоққа кирмайдиган мамлакатлардан келадиган сайёҳларнинг ҳар қандай киритилиш схемаси Евроиттифоқ рақамли яшил сертификатига боғлиқ бўлади.

    Испанияга кириш учун сайёҳ Евроиттифоқда рухсат берилган вакциналарнинг иккита дозасини олгани тўғрисидаги маълумотномани ёки коронавирус билан касалланиб ўтгани ҳақидаги маълумотномани ёки бўлмаса, COVID-19’га нисбатан манфий тестни кўрсатиши керак.

    Мавзуга доир: Мадридда комендантлик соати кучайтирилди ва меҳмонга бориш тақиқланди

    Туркия Россиядан коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини 50 миллион дозада сотиб олиш тўғрисидаги шартномани имзолади, дея маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кўжа. У шартнома қийматини ошкор қилмади.

    Кўжанинг маълум қилишича, ҳозир вакцина фавқулодда вазиятларда фойдаланишга рухсат олиш учун синовдан ўтказиш жараёнининг сўнгги босқичида турибди. «Спутник V»нинг илк партияларини май ойида олиб келиш кутилмоқда. 50 миллион доза вакцина Туркияга олти ой мобайнида етказилади.

    Аввалроқ, 26 апрель куни Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди Туркиянинг Viscoran Ilac фармацевтика компанияси билан «Спутник V»ни Туркияда ишлаб чиқариш ҳақида келишиб олган эди. Вакцинани ишлаб чиқариш бир нечта корхоналарда «яқин ойлар ичида» бошланиши мумкин.

    Мавзуга доир: Туркияда жорий этиладиган локдаун хорижлик сайёҳларга тааллуқли бўлмайди

    29.04.2021, 19:07   Изоҳ (0)   19793
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ ўзининг Россиядан қурол сотиб оладиган иттифоқдошларига санкциялар қўллаш билан таҳдид қилди

    29.04.2021, 15:34

    Қирғизистон можародан кейин Тожикистон билан чегарадош қишлоқларда фавқулодда ҳолат режимини жорий қилди

    29.04.2021, 14:09

    Видео: SpaceX яна 60 та сунъий йўлдошни орбитага чиқарди. Улар бутун сайёрани интернет билан таъминлаш лойиҳасининг бир қисмидир

    29.04.2021, 12:23

    Байден: АҚШ Россия билан муносабатларни кескинлаштиришни истамайди, аммо унинг ҳаракатларига яраша жавоб қайтаради

    29.04.2021, 11:22

    Қонга ботган мактаб формаси, ойни «ёритаётган» Эйфель, яширилаётган «давримиз қаҳрамони». 28 апрель суратлари

    28.04.2021, 23:58

    Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Халқ ассамблеясини бошқариш ҳуқуқини амалдаги президентга топширишга қарор қилди

    28.04.2021, 23:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.