• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистон можародан кейин Тожикистон билан чегарадош қишлоқларда фавқулодда ҳолат режимини жорий қилди

    Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Оқ-Сой, Оқ-Татир ва Самарқандек қишлоқларида Тожикистон билан чегарада юз берган ҳодиса муносабати билан фавқулодда вазият  жорий қилинди. Бу ҳақда 24.kg нашри Боткен вилояти бўйича ҳукуматнинг ваколатли вакили матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

    Фото: «Спутник Тажикистан»

    Фото: «Спутник Тажикистан»

    Хабарга кўра, қирғиз-тожик давлат чегарасидаги вазият 29 апрель, пайшанба куни эрталаб кескинлашди: ўқотар қурол ишлатилган, Қирғизистон фуқаролари орасида ярадорлар ҳам бор.

    «29 апрель куни соат 04:40 да Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен Кочо-Бою ҳудудида вазият кескин тус олди», — деб хабар берган Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати матбуотига таяниб.

    Таъкидланишича, тожик томони ов милтиқлари билан Қирғизистон фуқароларининг транспорт воситаларини ўққа тута бошлаган. Бундан ташқари, Қирғизистон чегара хизмати тожикистонликлар Қирғизистон фуқаролари ва уларнинг уйларига тош отаётганини таъкидламоқда.

    Чегара хизмати маълумотларига кўра Қирғизистон фуқаролари орасида ярадорлар бор. Қирғизистон томони чегарадаги можарода уч қирғизистонлик жароҳат олганини айтди. Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, ўз навбатида, ушбу можаронинг етти нафар қурбони ҳақида хабар берди.

    Можарога тожикистонликлар томонидан электр узатиш симлари устунларига видеокамералар ўрнатилиши сабаб бўлган. 28 апрель куни Тожикистон «Бош сув ҳавзаси» участкаси ҳудудидаги электр узатиш симлари устунларига видеокамераларни ўрнатишни бошлади. Қирғизистоннинг чегара отряди ва Боткен вилоятидаги полиция ходимлари видеокамераларни ўрнатишни тўхтатишни талаб қилди. Можаро юз берган жойда, тахминан, 150 киши тўпланиб, бир-бирига тош отишни бошлади, маҳаллий аҳолидан бирининг кўзига ўқ узилган. Ҳаммаси бўлиб тўрт киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

    Қирғиз-тожик чегарасидаги воқеа юзасидан Қирғизистоннинг Боткен вилояти Ички ишлар бошқармаси жиноий иш қўзғади.

    Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати сув иншоотида содир бўлган ҳодиса тожикистонликлар томонидан провокация қилингани тўғрисида баёнот берди.

    «Гидроэлектр иншооти Тожикистон билан тўлиқ боғлиқлиги ва Қирғизистон фуқаролари уни бир томонлама эгаллаб олгани тўғрисида тожикистонликлар томонидан тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Қирғизлар уни бир томонлама эгаллаб олгани  ҳақиқат эмас. Ҳозирги вазиятни бундай баёнотлар билан ҳал қилиш ўрнига, тожик томони вазиятни янада оғирлаштирмоқда ва икки давлатнинг чегараолди минтақалари аҳолиси ўртасидаги мулоқотда келишмовчиликларни келтириб чиқармоқда», — деб таъкидлади Қирғизистон Чегара хизмати.

    Баёнотда айтилишича, 1924—1927 ва 1989 йиллардаги хариталарга мувофиқ ушбу гидротехник иншоот тўлиқ Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган, у 1968 йилда қурилган бўлиб, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегарадош шаҳарлари ва вилоятларида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш  учун мўлжалланган.

    «Ховар» нашрининг ёзишича, бир кун олдин Тожикистоннинг Сўғд вилояти ва Қирғизистонинг Боткен вилояти раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Томонлар можарони минтақа вакиллари даражасида ҳал қилишга келишиб олган.

    Давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисми вақти-вақти билан икки мамлакат маҳаллий аҳолиси ёки чегарачилари ўртасидаги зиддиятлар зонасига айланади. Асосий сабаб — бу ажратилмаган ҳудудлар, уларда давлатлар ўртасидаги чегара қаердан ўтганини аниқлашнинг иложи йўқ.

    Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Тожикистон билан умумий чегара 972 км ни ташкил этади, шундан 519 км келишилган, 375 км келишилмаган ҳолда қолмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Қирғизистонда тожикистонлик мактаб ўқувчилари калтакланди. Тожикистон Қирғизистон элчисига нота топширди
    • Ўзбекистон ва Қирғизистон баҳсли чегара ҳудудларни хатловдан ўтказишга келишиб олди
    • Садир Жапаров — Кампиробод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши намойишлар ҳақида

    29.04.2021, 14:09   Изоҳ (0)   50385
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: SpaceX яна 60 та сунъий йўлдошни орбитага чиқарди. Улар бутун сайёрани интернет билан таъминлаш лойиҳасининг бир қисмидир

    29.04.2021, 12:23

    Байден: АҚШ Россия билан муносабатларни кескинлаштиришни истамайди, аммо унинг ҳаракатларига яраша жавоб қайтаради

    29.04.2021, 11:22

    Қонга ботган мактаб формаси, ойни «ёритаётган» Эйфель, яширилаётган «давримиз қаҳрамони». 28 апрель суратлари

    28.04.2021, 23:58

    Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Халқ ассамблеясини бошқариш ҳуқуқини амалдаги президентга топширишга қарор қилди

    28.04.2021, 23:46

    Россия Болтиқбўйи давлатлари ва Словакия дипломатларини мамлакатдан чиқариб юбормоқда

    28.04.2021, 23:22

    АҚШнинг Айдахо штатида абортни тақиқлаш тўғрисида қонун қабул қилинди

    28.04.2021, 22:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.