Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 90 008 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 27 апрель куни мамлакатнинг 14 та ҳудудида жами 378 та касалланиш ҳолати аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 3 нафари Андижон вилоятида,
- 3 нафари Бухоро вилоятида,
- 9 нафари Жиззах вилоятида,
- 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 2 нафари Навоий вилоятида,
- 4 нафари Наманган вилоятида,
- 73 нафари Самарқанд вилоятида,
- 3 нафари Сирдарё вилоятида,
- 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 3 нафари Фарғона вилоятида,
- 8 нафари Хоразм вилоятида,
- 75 нафари Тошкент вилоятида,
- 180 нафари Тошкент шаҳрида
Вазирликнинг қўшимча қилишича, Қорақалпоғистонда 4 нафар, Бухорода 5 нафар, Жиззахда 8 нафар, Навоийда 6 нафар, Наманганда 6 нафар, Сухондарёда 7 нафар, Фарғонада 2 нафар, Хоразмда 3 нафар, Тошкент вилоятида 52 нафар, Тошкент шаҳрида 176 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 86 449 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2913 нафар бемор даволанмоқда.
Аввалроқ Тошкент ахборот технологиялари университети, Гулистон давлат университети ҳамда Фарғона давлат университети 14 кунлик масофавий таълимга ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университетида дарслар 22 апрелдан масофавий шаклга ўтказилгани, ЎзЖОКУда масофавий таълим ўқув йили охиригача давом эттирилиши маълум қилинганди.
Изоҳ (0)