Хоразм вилоятининг Урганч туманида 63 ёшли отахон Tico’ни олиб қочди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, 23 апрель куни соат 00:05 да 37 ёшли П.О. Tico автомашинасини номаълум шахс олиб қочгани ҳақида Урганч туман ИИБга хабар берган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва вилоят миқёсида эълон қилинган тўсиб ушлаш тадбири давомида ушбу автомашинани муқаддам 3 маротаба судланган 63 ёшли О.А. маст ҳолатда олиб қочгани аниқланиб, автомашинани бошқариб кетаётганида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Урганч тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Аввалроқ Тошкентда 4-синф ўқувчиси Nexia-3’ни олиб қочгани, Андижондан олиб қочилган Spark Наманганда эҳтиёт қисмларига ажратилган ҳолда топилгани, Навоийда ўғрилик учун 5 йил қамалиб чиққан шахс 2 ой ўтмай ИИБ ходими Lacetti’сини олиб қочмоқчи бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)