Тошкентда 17 ёшли йигит бошқарувидаги Nexia юк машинаси билан тўқнашди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 22 апрель куни соат 21:00 ларда Тошкент шаҳар Сергели тумани ТХАЙ кўчасида 2004 йилда туғилган фуқаро С.А. (ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган) Nexia русумли автомобилни бошқараётиб, ўзидан олдинда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Б.Қ. бошқарувида бўлган DAF русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган.
Оқибатда Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси С.А. ва ушбу автомобиль йўловчиси А.Р. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Тошкентда Howo юк машинаси ағдарилиб, ёниб кетгани, Наманганда Damas уриб юбориши оқибатида 8 ёшли бола вафот этгани ҳамда Юнусободда 82-автобус ва Nexia-3 тўқнашгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)