Тошкент шаҳар Сергели туманида Isuzu ва Damas иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 26 апрель куни соат 07:00 ларда Тошкент шаҳар, Сергели тумани, ТХАЙ кўчасида ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомобили ҳамда ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги Damas русумли автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Натижада ҳайдовчилар ва бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Бундан аввал Бухорода Laсetti ҳайдовчисининг ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлгани, Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 17 ёшли йигит бошқарувидаги Nexia юк автомобилига урилгани ҳамда Сурхондарёда Nexia-2 бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчининг отаси вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)