Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12297.88
    • RUB 138.27
    • EUR 13496.92
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +10°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Дунё

    Туркияда коронавирус туфайли 17 майгача тўлиқ локдаун жорий этилади

    27.04.2021, 09:41 21115

    Туркияда коронавирус эпидемиясининг авж олиши муносабати билан 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ локдаун жорий этилмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди деб ёзади «РБК».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бугун Вазирлар Маҳкамасининг йигилишида эпидемия билан боғлиқ сўнгги воқеаларни баҳоладик. Рамазондан кейин вазият яхшиланиши учун касалланиш кўрсаткичлари анча паст бўлиши керак. Биз инфекция юқтираётганлар сонининг кунлик ўсишини 5 мингдан камайтиришимиз лозим», — деди Эрдўғон.

    Туркияда 29 апрелдан 17 майгача:

    • шаҳарлараро саёҳатларга чеклов қўйилди, ҳудудлар ўртасида ҳаракатланиш учун рухсатнома талаб қилинади;
    • мактабларда қатнаб ўқиш тўхтатилади, болалар боғчалари ёпилади;
    • жамоат транспортининг бандлик даражаси 50 фоиздан ошмаслиги керак;
    • аксарият муассасалар ёпилади, Ички ишлар вазирлигининг махсус рўйхатига киритиладиган муассасалар бундан мустасно.
    Чекловлар 29 апрель, пайшанба куни соат 19:00 дан кучга киради ва 17 май, душанба куни соат 05:00 да тугайди.

    Бунгача Туркия ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалишининг кучайиши фонида 23–25-​​апрель кунлари тўлиқ комендантлик соати ўрнатган эди.

    Туркияда март ойининг охирида коронавирус қайта авж ола бошлади. Шундан сўнг мамлакат президенти Тоййиб Ражаб Эрдўғон 58 та шаҳарни COVID-19 юқтириш хавфи юқори бўлган қизил ҳудуд дея эълон қилди. Мазкур шаҳарларда Туркия аҳолисининг 80 фоизи истиқомат қилади.

     Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Туркияда COVID-19 пандемияси бошланганидан бери 4,6 миллион кишида коронавирус аниқланган. Ушбу кўрсаткич бўйича мамлакат дунёда олтинчи ўринда туради. Туркияда коронавирус оқибатида 38,3 минг киши вафот этган. Сўнгги ҳафталарда мамлакатда кунига 30 мингдан 60 мингга қадар касалланиш ҳолати қайд этилди (16 апрелда 63 минг), эпидемиянинг биринчи тўлқини юз берган 2020 йилнинг баҳорида бу кўрсаткич кунига 2-4 минг ҳолатни ташкил этган эди.
    Аввалроқ Россия 15 апрелдан 1 июнгача Туркияга доимий ва чартер рейсларни тўхтатиши ҳақида эълон қилганди. Шунингдек, Россия билан бир қаторда Хитой ва бошқа мамлакатлар ҳам Туркия билан парвозларни тўхтатишга қарор қилди.  Хитойнинг фуқаро авиацияси маъмурияти (CААC) турк авиакомпанияларига 19 апрелдан бошлаб тўрт ҳафта давомида парвозларни тўхтатишга буйруқ берилганини эълон қилди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    × Lightbox Image

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Йил бошидан бери Ҳиндистон деярли ҳар куни табиий офатларга дуч келмоқда

    Бугун, 15:08

    “Kapitalbank”нинг омонатлар бўйича ўйиннинг якуний ойи

    Бугун, 13:30
    Реклама

    Huawei ва “Юксалиш” Умуммиллий ҳаракати “Бир миллион дарахт” доирасида навбатдаги экоакцияни ўтказди

    Бугун, 15:00
    Реклама

    Эстония Россия билан чегарани ёпишга тайёрлигини маълум қилди

    Бугун, 15:00

    1 декабрдан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори кўтарилмоқда. Жарималар қанчага ошади?

    Бугун, 14:50

    Зироат Мирзиёева Қатарда “Сидра” тиббиёт мажмуасида бўлди (фото)

    Бугун, 14:43

    Қиш мавсумида хонаки гуллар парвариши учун лозим бўлган 3 та муҳим қоида

    Бугун, 14:30

    Тошкент шаҳрида сўнгги 2 йилда автобуслар сони 2 баробарга, ҳаракат таркибининг ўртача сиғими эса 74 фоизга ошди 

    Бугун, 14:29

    Сирдарёда ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар тасдиқланди

    Бугун, 14:22

    Литва Россия ва Беларуснинг Интерполдаги ҳуқуқларини чеклашга чақирди

    Бугун, 14:16

    Бахтиёр Саидов Буюк Британия янги ТИВ раҳбари Девид Кемерон билан учрашди

    Бугун, 14:08

    Тавсия этамиз

    Таъзияга келган собиқ биринчи хонимлар, иш ташлаган ўқитувчилар, муҳтожларга тайёрланган кимчи — 29 ноябрь суратлари

    23:00 / 29.11.2023

    Марсда яшашга тайёргарлик, чиқинди қутисини титаётган йигит, гўзаллик маъбудаси туғилган жой — 28 ноябрь суратлари

    23:00 / 28.11.2023

    Уйларига қайтаётган фаластинликлар, бутун бошли шаҳарни вайрон қилган тўфон, Янги йилга безатилган Оқ уй — 27 ноябрь суратлари

    23:00 / 27.11.2023

    Фаластинликлар учун оммавий қабр, меҳмонхонага жойлашган куркалар, Шукроналик кунига бағишланган парад — ҳафта суратлари

    22:00 / 26.11.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.