• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистонда маҳаллий QazVac вакцинаси билан эмлаш бошланди, Франция карантиндан чиқишни бошлади, COVID-вакцинация туфайли режали эмлашлар кейинга қолдирилди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 147 883 829 кишига етди. Ушбу кўрсаткич бўйича доимгидек АҚШ (32,1 миллион), Ҳиндистон (17,6 миллион), Бразилия (14,3 миллион), Франция (5,5 миллион) ва Россия (4,7 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Дунё бўйича коронавирус оқибатидаги ўлимлар эса 3 120 894 тага етди.

    Бангкок

    Бангкок
    Фото: EPA

    Қозоғистонда маҳаллий QazVac вакцинаси билан оммавий эмлаш бошланди

    Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 26 апрелдан мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган QazVac вакцинаси билан фуқароларни оммавий эмлашни бошлади. Вакцина 18 ёш ва ундан катта одамлар учун тавсия этилган.

    Препаратнинг 50 мингта дозадан иборат биринчи партияси аввалроқ мамлакат ҳудудларига етказилган эди.

    Қозоғистонда, шунингдек, Россиянинг «Спутник V» вакцинаси билан ҳам эмлашмоқда. Муассаса қайд этишича, фуқаролар қайси вакцина билан эмланишни ўзлари танлаши мумкин.

    QazVac препарати Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

    «Қозоғистон вакцинаси синовларининг учинчи босқичи тадқиқот субъектларининг 50 фоизида ўз якунига етди, уни жорий йилнинг 25 июнида тугатиш режалаштирилмоқда. Шундан кейин QazVac самарадорлиги узил-кесил баҳоланади», — дейилади ССВ хабарида.

    Муассаса қўшимча қилишича, агар беморларда номақбул реакциялар кузатилса, препаратни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш жараёни тўхтатилади ёки бекор қилинади.

    Май ойида мамлакатда яна 50 минг доза маҳаллий вакцинани ишлаб чиқариш кутилмоқда. Келажакда ишлаб чиқариш ҳажми босқичма-босқич ойига 500 минг дозагача етказилади.

    Мавзуга доир: Қозоғистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланди

    Эквадор вакцина олишда Россия, АҚШ ва Хитойдан ёрдам сўради

    Эквадор сайланган президенти Гилермо Лассо Россия, АҚШ ва Хитой ҳукуматларига мурожаат қилиб, мамлакатга коронавирусга қарши вакцина сотиб олишда ёрдам сўради.

    Лассонинг сўзларига кўра, у Россия президенти Владимир Путинга «вакциналар масаласида кўмак ҳақидаги илтимос билан» хат йўллаган ва етказиб беришни тезлаштириш бўйича жараённи бошлаган.

    Хитой раиси Си Цзиньпин билан суҳбат чоғида эса Лассо ундан Эквадор ҳукумати аллақачон сотиб олган вакцина дозаларини етказиб беришни тезлаштиришни ва янгиларини маъқуллашни сўраган. Сайланган президентнинг сўзларига кўра, Хитой томонидан тақдим этиладиган кўмак натижасида Кито ва Пекин ўртасидаги алоқалар «янада қалинлашади». У шунингдек, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан мулоқот қилиб, зарур препаратларни етказилиши ҳажмини оширишга чақирган.

    Лассо вакцинацияни устувор вазифа деб ҳисоблашини айтди. Аввалроқ у ҳокимият тепасида ўтказган биринчи 100 кун ичида 9 миллион киши эмланишига ваъда берган эди. Сайланган президент 24 май куни давлат раҳбари лавозимига киришиши керак.

    Мавзуга доир: Эквадордаги президентлик сайловларида собиқ банкир ғолиб бўлди

    50 та мамлакатда COVID-19’га қарши вакцинация туфайли режали эмлашлар кейинга қолдирилди

    Дунёнинг 50 та мамлакатида аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари туфайли, қизамиқ ва бошқа касалликларга қарши эмлашлар кейинга қолдирилди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТнинг Болалар фонди ҳамда Вакцина ва иммунизация бўйича глобал альянс маълум қилди.

    «Янги маълумотларга кўра, иммунизация бўйича ҳаёт учун муҳим кампанияларнинг 60 таси 50 та мамлакатда кейинга сурилган, бу 228 миллион кишини, асосан, болаларни қизамиқ, полиомиелит ва сариқ безгак каби хавфларга дучор қилади», — дейилади ЖССТ баёнотида.

    «Ушбу 50 та мамлакатнинг ярмидан кўпи Африкада жойлашган, бу эса одамларнинг вакцинадан фойдаланиш имкониятлари тенгсизлигини янада таъкидлаб кўрсатади», — деди ЖССТ.

    Ташкилотдагилар қайд этишича, айнан режали вакцинациянинг кейинга сурилиши туфайли яқинда Конго Демократик Республикаси, Покистон ва Яманда қизамиқ авж олиши кузатилган.

    «Агар биз қизамиқ, сариқ безгак ва дифтерит каби ўлимга олиб келувчи касалликларнинг авж олишини хоҳламасак, биз дунёнинг ҳар битта мамлакатида оддий вакцинация хизматларини ҳимоя қилишимиз керак», — дейилади ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг баёнотида.

    Францияда COVID-чекловларни юмшатиш бошланди

    Францияда апрель бошида жорий қилинган локдаундан босқичма-босқич чиқиш доирасида 26 апрелдан болалар боғчалари ва мактаблар ўз фаолиятини тиклади.

    Аммо ўрта ва юқори синф ўқувчилари шу ҳафта онлайн режимда қолиши керак. Улар 3 майдан қатнаб ўқишни бошлайди.

    «Биз аста-секинлик билан очилмоқчимиз, — деди Мелён шаҳридаги бошланғич мактабга ташриф буюрган Франция президенти Эммануэль Макрон. — Вирус тарқалиши яна авж олмаслиги учун буни жуда секинлик билан амалга оширамиз».

    Келаси ҳафтадан Францияда мамлакат ичидаги сафарлар учун тақиқ бекор қилинади, бироқ 19:00 дан 6:00 гача давом этадиган комендантлик соати сақланиб қолади.

    Май ўрталаридан эса Францияда энг муҳим маҳсулотлар дўконлари ва баъзи маданий майдонлар очила бошлайди. Ресторан ва кафелар айвонлари ҳам ишга тушади.

    Айни вақтда Францияда интенсив даволаш палаталаридаги COVID-беморлар сони ўтган йил баҳоридан буён энг юқори кўрсаткичларга етмоқда. Ҳозир у ерда 6 мингга яқин бемор бор.

    Охирги пайтларда Францияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кунига 30 мингтани ташкил қилмоқда, бу шу ой бошидаги кўрсаткичлардан 10 мингтага кам демакдир.

    Макроннинг сўзларига кўра, аҳолининг катта қисми COVID-19’га қарши эмланганидан кейин, келаси ой коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланишини кутмоқда.

    Мавзуга доир: Францияда умуммиллий карантин жорий қилинди

    27.04.2021, 14:10   Изоҳ (0)   8851
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Британия Магницкий иши бўйича 14 нафар россияликка қарши санкциялар киритди

    27.04.2021, 10:42

    Туркияда коронавирус туфайли 17 майгача тўлиқ локдаун жорий этилади

    27.04.2021, 09:41

    Чернобил АЭС аварияси теракт оқибатида юз бергани ҳақида тахминлар бўлгани маълум қилинди

    26.04.2021, 21:36

    Кремль Путин ва Байденнинг учрашуви ёзда бўлиб ўтишини тасдиқлади

    26.04.2021, 21:13

    Россия италиялик дипломатга 24 соат ичида мамлакатдан чиқиб кетишни буюрди

    26.04.2021, 20:25

    Хитой АҚШ санкциялари остида қолган Россияни қўллаб-қувватлашга ваъда берди

    26.04.2021, 19:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Систит — бу уят эмас!


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    Дунё | 1 июн, 23:35

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47

    Исроил танклари Ғазода овқат кутаётганларга ўт очиб, 32 кишини ўлдирди

    Дунё | 1 июн, 21:45

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 500 та дрон иштирокидаги шоу

    Ўзбекистон | 1 июн, 21:00

    Қозоғистон армиянинг тайёргарлигини текшириш учун машқлар ўтказади

    Қозоғистон | 1 июн, 20:40

    Майда ойлик инфляция кескин ошди. Қайси ҳудудларда нархлар тез ўсмоқда?

    Иқтисодиёт | 1 июн, 20:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.